Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-04-02 14:52:41    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов, вилоятдан сайланган Сенат аъзолари, вилоят кенгаши депутатлари, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага дахлдор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари қатнашди.

Дастлаб Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2022 йил иш режасига кўра, жорий йил 14-16 март кунлари Сенат ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида олиб борилган ўрганишлар натижалари муҳокама қилинди. Ишчи гуруҳи раҳбари Одилжон Иминов аҳоли орасида энг кўп тарқалган ва эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлган касалликларни барвақт аниқлаш, мақсадли скрининг тадбирларини амалга ошириш, профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш борасида вилоятда амалга оширилган ишлар ҳолати ҳақида маълумот берди. 

Вилоятдаги 3 милллион 683 минг 526 нафар (96,5%) фуқаро тўлиқ хатлов ва антропометриядан ўтказилиб, хатловдан ўтказилган фуқароларнинг хатлов ва антропометрия маълумотлари электрон базага киритилгани, соҳада қатор ижобий ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди. Шу билан бирга мавжуд баъзи муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Сессия ишида 2022 йилнинг май ойида ўтказилиши белгиланган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайловини ўтказиш билан боғлиқ масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси таркиби таништирилди ҳамда уларнинг фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Сессия кун тартибидан ўрин олган масалалар доирасида Фарғона вилояти маъмурий суди раиси Дониёрхўжа Махаматовнинг 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тингланди.

Сессия якунида ҳар бир кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram