Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭКОШАҲАРДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР-ЖОЙЛАРГА ДАСТЛАБКИ ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ

×

 2022-04-04 12:53:00    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари билан бирга Фарғона шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивлари туркумига кирувчи Экошаҳарда биринчи ғишт қўйиш маросимида иштирок этди.

Вилоят марказида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарчани бунёд этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Икки ой аввал котлован қазиш ва пойдевор учун бетон қуйиш ишлари бошланган Экошаҳарда бугунги кунда 58 та кўп қаватли уйнинг пойдевор бетони якунланиб бормоқда. Булардан дастлабкисида бугун биринчи ғишт қўйиш тадбири ўтказилди.

Жорий йил якунига қадар жами 114 та кўп қаватли турар-жой барпо этиш режалаштирилган. Бинолар қурилиши жараёнларида иштирок этишга маҳаллий тадбиркорлар билан бирга Туркия, Эрон, Покистон, Япония ва Жанубий Корея инвесторлари ҳам катта қизиқиш билдиришмоқда. Хорижий компаниялардан биринчиси – Туркиянинг “BTC Yapı A.Ş” компанияcи Фарғонада ўз филиалини очди ва яқин кунларда 18-25 қаватли бинолар қурилишига киришади.

Айни кунларда йўл, электр таъминоти, сув, канализация тармоқлари тортиш билан боғлиқ масалалар ҳам жадал ҳал этилмоқда. Экошаҳар ҳудудида ташкил этилаётган 70 гектарлик “Янги Ўзбекистон” боғида ҳам дарахт экиш ишлари деярли якунланиб, яқин муддатда ландшафт дизайни ва чим экиш бўйича амалий ишларга бошланади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram