Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ТЕРАК ЭКИШ КЎЛАМИ ВА ҚАМРОВИ ТОБОРА КЕНГАЙМОҚДА

×

 2022-04-04 13:45:39    117

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона тумани Илғор МФЙда “Терак ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтларни барпо этайлик!” шиори остида вилоят семинари ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, шаҳар-туман ҳокимликлари масъуллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тажрибали мутахассислар иштирок этди.

Сўз олганлар Президентимиз ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимизда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар. Семинар доирасида Илғор МФЙ ҳудудидаги 3 гектар майдонга маҳалла фаоллари иштирокида терак қаламчалари экилди.

Ҳудудлардаги бўш ер майдонларида экилаётган терак навниҳоллари маҳаллалар учун эътиборга молик. Улар мунтазам маҳалла фаолларининг қаровида бўлади. Келгусида эса тераклардан олинадиган даромад ҳудудлардаги кам таъминланган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга сарфланади. Қолаверса, ушбу эзгу саъй-ҳаракат орқали атроф-муҳитни яшилликка бурканишига ҳам салмоқли ҳисса қўшилади.

Вилоятда 136 та маҳалла терак кўчатларини етиштиришга ихтисослаштирилиши режалаштирилган бўлиб, олинган даромаддан фуқароларнинг оилавий турмуш шароитларини яхшилаш, кам таъминланган оилаларга кўмак бериш, орттирилган маблағ эвазига маҳаллада қўшимча муҳим тадбирларни йўлга қўйиш, ободончилик ишларини олиб бориш мақсад қилинган.

“Водийда асосан кўктерак, оқтерак, мирзатерак, колифорния каби тераклар экилади. Ўртача ҳисобланганда 10 сотих ерга 10 минг дона кўчат сиғади. Уни бозорга олиб чиқиб сотилса, 15 миллион даромад кўрилади,”- деди вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси ўрмон устаси Ёқубжон Асронқулов.

Семинарда ҳудудларда терак экиш тадбирларини амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, “Долзарб 40 кунлик”да олдинда турган вазифалар келишиб олинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram