Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БУЮК АЖДОДЛАР ИЛА ФАХРЛАНИШ – АВЛОДЛАРГА ШАРАФДИР!

×

 2022-04-08 18:32:45    112

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида “Кексалар эъзозимизда” шиори остида давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона ҳаёт йўллари билан барчамиз учун ибрат бўлган кекса авлод вакиллари билан вилоятнинг фаол ёшлари иштирокида авлодлар учрашуви бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, фаол жамоатчилик вакиллари иштирок этган байрамона тадбирда, инсон қадри улуғланаётган юртимизда буюк аждодлар ила фахрланиш – авлодларга шараф эканлиги бош ғоя бўлди.

Файзли дастурхон атрофида ўтган учрашувда мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга, унинг ривожига ўзларининг ҳалол меҳнатлари билан ҳисса қўшган Ўзбекистон Қаҳрамонлари Улуғбек Умаров, Батир Темиров, Абдуғани Абдуллаев, Патила Эргашева, Эркин Воҳидов, Лолахон Муротова, Манзура Мадалиева, Комилжон Мамажонов, шунингдек, собиқ иттифоқ Қаҳрамонлари Мамадали Топволдиев, Тўхтасин Аҳмедов, Меҳнат Қахрамонлари Маҳсутали Ҳайдаров ва Ҳамроқул Турсунқулов каби элу халқ орасида юксак обрў-эътибор қозонган ҳамюртларимизнинг яқинлари, фарзандлари, умргузаронлик қилаётганлари эса ўзлари ҳам иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Давлатимиз раҳбари бошчиликларида мамлакатимизда олиб борилаётган барча ислоҳотларнинг замирида инсон қадрини улуғлаш мужассам эканини айтиб, сўнгги беш йилда олиб борилган бу оқилона давлат сиёсатининг эътибори кириб бормаган оила, хонадон қолмаганига эътибор қаратди. Олдинда улкан ишлар ва улуғ мақсадлар турганини қайд этган вилоят ҳокими, бу йўлда нуронийларнинг, кексаларнинг маслаҳати, дуолари, уларнинг ҳаётий тажрибалари таянч бўлишини таъкидлади.

Тадбир давомида Ўзбекистон қаҳрамонлари, меҳнат фахрийларининг ибратли ҳаёт йўлларига бағишланган ҳужжатли лавҳалар намойиш этилди, уларнинг машаққатли умри ва самарали меҳнат фаолияти ҳақида ҳикоя қилинди.

Учрашувда иштирок этган Ўзбекистон халқ артисти, кино ва театр актёри Хайрулла Саъдиев йиғилганларга ўз самимий тилакларини изҳор қилди.

Байрам тадбири Султонали Маннопов, Илҳом Иброҳимов, Отабек Муҳаммадзоҳид, Зоҳиршоҳ Жўраев, Шерали Раҳмонов, Камрон Мамадалиев ва бошқа кўплаб эл суйган ҳофиз ва санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, рақслар билан давом этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram