Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 133 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ВИЛОЯТИМИЗДА ҚЎШИМЧА 43 ТА ТАКЛИФ МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИГАН БЎЛДИ 

×

 2022-04-08 18:38:11    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввалроқ 1 апрель куни эълон қилинган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг илк мавсуми якунига кўра, Фарғона вилоятидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида умумий қиймати 115,4 млрд. сўм бўлган 204 та таклиф ғолиб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Куни кеча Президент қарори билан, 2022 йилнинг феврал-март ойлари давомида ўтказилган “Ташаббусли бюджет” жараёнларида фуқароларнинг фаол иштирокини инобатга олган ҳолда ғолиб деб топилган 2 215 та лойиҳага қўшимча, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 139 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда республика бюджетидан 85,4 млрд. сўм маблағ ажратилди. Хусусан, вилоятимиздан ҳам яна қўшимча 43 та лойиҳага 21 млрд. 185 млн. сўм маблағ йўналтирилиши кўрсатиб ўтилди.

Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш учун 19 та таклиф, ички йўлларни таъмирлаш учун 9 та таклиф, шунингдек, ҳудудларда ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш, кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш, мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш, маҳалла гузарини таъмирлаш-тиклаш ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган мезонларга мувофиқ бошқа тадбирлар билан боғлиқ таклифлар молиялаштириладиган бўлди. 

Эътиборлиси, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида Фарғона вилоятидан аҳолининг 28,9 фоизи қатнашди ва бу бўйича Республикада энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Қўшимча таклифларга маблағлар ажратилишида ҳам Фарғона юқори ўринни эгаллади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram