Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУРИСТЛАР УЧУН ЖОЗИБАДОР ҲУДУДГА АЙЛАНАЁТГАН ФАРҒОНАДА МЕҲМОНХОНА БИЗНЕСИ РИВОЖЛАНМОҚДА

×

 2022-04-12 10:01:35    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида 2017 йилда 22 та меҳмонхона, 11 та хостел, 13 та оилавий меҳмон уйлари мавжуд бўлган бўлса, 2021 йилда 50 та меҳмонхона, 27 та хостел ва 167 та оилавий меҳмон уйлари фаолият кўрсата бошлади. Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сони эса 2017 йилда 247 минг 350 нафардан зиёдни ташкил этган бўлса, 2021 йил натижалари бўйича бу рақам 575 минг 960 нафардан юқори бўлди.

Вилоятимизда 2017 йил бир вақтнинг ўзида 1100 нафар меҳмонни қабул қилиш имконияти бўлган бўлса, ҳозирги кунга келиб 4700 нафар меҳмонни қабул қилиш имконияти мавжуд. 

Эътиборлиси, туристларга янада қулайлик яратиш мақсадида ушбу тармоқда 2022 йилда ҳам вилоятимизда катта ижобий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Вилоятимизда инвесторларга яратилаётган қулай шароитлар, туризм соҳаси ривожи учун тадбиркорларга тақдим этилаётган имтиёзлар натижасида жорий йилда шаҳар-туманлар ҳудудий инвестицион дастурлари доирасида умумий лойиҳа қиймати 108 миллиард сўмлик 16 та меҳмонхона қурилиши амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон тумани Қулибек МФЙ ҳудудида тадбиркор Рустамжон Ҳакимов ташаббуси билан лойиҳа қиймати 6,9 млрд. сўмни ташкил этган 70 ўринли уч юлдузли меҳмонхона бунёд этилмоқда.

Бағдод туманида “Кабир кемпинг” МЧЖ томонидан 2022 йилнинг 2-чорагида 50 ўринли меҳмонхона ишга туширилса, Қўштепа туманида "Алимардон Абубакир Файзи" МЧЖ томонидан 60 ўринли меҳмонхона ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бувайда тумани Яшнабод МФЙ ҳудудида “Mega Hotel” МЧЖ нинг 1,7 миллиард сўмлик меҳмонхона қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 

Шунингдек, Фарғона ва Марғилон шаҳарлари, Учкўприк, Сўх туманларида ҳам бу соҳада қатор янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Хитой, Япония, Малайзия, Покистон ҳамда Туркия сармоядорлари ҳам Фарғона вилоятида замонавий меҳмонхона мажмуалари қуриш бўйича ўз инвестицион лойиҳаларини ишлаб чиқиб, бу борадаги амалий ишларга киришишган.

Зотан, кун сайин ривожланиб бораётган, қурилиш, бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилаётган Фарғона шаҳри, нафис ипак матолари, тарихий масканлари билан довруғ қозонган Марғилон шаҳри, кўҳна ва навқирон Қўқон шаҳри, кулоллар юрти Риштон, зиёратгоҳларга бой Бувайда, Учкўприк, Сўх, Фарғона туманлари сайёҳлар учун доимо жозибадорлик касб этиб келади. 

Жорий йил сентябрь ойида Қўқонда бўлиб ўтадиган Иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали ҳам туристлар оқимини янада кўпайишига омил бўлади.

Бу эса, Давлатимиз раҳбари, ҳукуматимиз томонидан мазкур йўналишда яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитлар туфайли Фарғонада меҳмонхона бизнеси ривожланишига, янги иш ўринлари яратилишига, фарғоналиклар турмуш фаровонлиги ортишига хизмат қилаётганлиги билан аҳамиятлидир.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram