Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КОРЕЯ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АГЕНТЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОФИСИ ДИРЕКТОРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2022-04-13 17:59:22    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги офиси директори Пак Сунжинни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона шаҳрида Корея Республикасининг грант маблағлари асосида ташкил этилган, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислар тайёрловчи касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини юқори даражада йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида ташкил этилган ушбу марказ учун Фарғона шаҳрида ўқув биноси, ётоқхона, ошхона ва спорт зали қуриш мақсадида 2 гектар ер майдони ажратилиб, KOICAнинг Ўзбекистондаги офисида Фарғона лойиҳаси бўйича қўшимча келишув меморандуми имзоланганди. Корея томонидан ушбу лойиҳа учун 9 миллион 320 минг доллар миқдорида инвестиция киритилди.

Марказда 5 та йўналиш (электр менежменти, автомобилсозлик, ахборот технологиялари, косметология ва тикувчилик) бўйича касбий таълим йўлга қўйилади. Ҳозирда бу ерда Корея Республикасидан замонавий ўқув-амалиёт жиҳозлари олиб келиниб, ўрнатиш ишлари якунланди. Яқин кунларда ўқув жараёнлари бошланади.

Хайрулло Бозоров марказни ташкил этишдаги кўмаклари учун Корея халқаро ҳамкорлик агентлигига миннатдорчилик билдириб, марказ учун танланган таълим йўналишлари вилоят иқтисодиёти учун муҳим аҳамият касб этишини қайд этди. Вилоят раҳбари ушбу марказ ёшларга касбий таълим беришда Республикадаги энг яхши муассаса бўлишига умид билдирди.

Амалиётга асосий эътибор қаратилган ўқув марказида бир йилда 480 нафар ишсиз фуқарони касбга ўқитиш имконияти мавжуд. Ўқувчилар 6-8 ойлик курсларда касбий таълим олишади. Вилоят ҳокимининг ўқув жараёнларини икки сменада ташкил этиш орқали марказда ўқувчилар сонини икки баробарга ошириш, шунингдек мавжуд таълим имкониятларидан тўла фойдаланиш учун қўшимча қисқа курслар ташкил этиш бўйича таклифи KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси директори томонидан тўла маъқулланди.

Учрашувда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги департаменти бошлиғи Илҳомжон Аброров, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев ҳам иштирок этдилар.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram