Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЯНГИ “ЭКОШАҲАР” КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-04-13 18:01:54    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 4 апрелдаги VI-42-36-11-0-K/22-сонли қарори билан, Фарғонада барпо этилаётган “Эко шаҳар” ҳудудидаги 50 гектар ер майдонида “Эко шаҳар” кичик саноат зонаси ташкил этилди.

Ушбу қарор вилоятда тадбиркорларга қўшимча қулайлик ва имконият яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш доирасида ишлаб чиқаришнинг замонавий технологик базасини шакллантириш, ишлаб чиқариш жараёнларига инновацияларни жорий этиш, юқори сифатли маҳсулотлар яратиш ва хизмат кўрсатишни таъминлаш ва шу орқали ҳудуд саноат салоҳиятини ошириш, иқтисодиётни мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган.

Қарор билан, Фарғона шаҳар ҳокимлигига Давлат активлари агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси” ДУК билан биргаликда саноат зонасига ҳудуднинг табиий ва меҳнат ресурсларидан келиб чиққан ҳолда, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган лойиҳа ташаббускорларини кенг жалб қилиш мақсадида мазкур ер майдонларини очиқ аукцион савдоларига кўйиш вазифалари юклатилди.

“Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси” ДУК, вилоят Савдо-саноат палатаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси ва Фарғона шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига фаолиятларини самарали йўлга қўйишларига бевосита кўмаклашиши белгилаб қўйилди.

Саноат зонаси ташкил этилиши ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларига биринчи навбатда соҳа мутахассислари, ҳудуддаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда уюшмаган ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram