Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ҲИНДИСТОН БИЛАН МУСТАҲКАМ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ ЎРНАТДИ

×

 2022-04-14 15:35:19    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ректори Акмал Сидиков раҳбарлигидаги делегация илмий ташриф билан Ҳиндистонда бўлиб қайтди. 

Сафар давомида делегация аъзолари Харьяна штатида жойлашган Гуруграм давлат университетида бўлиб, ҳамкорлик шартномасини имзоладилар. 

Шартномага кўра, икки олий таълим муассасаси ўртасида фармацевтика йўналишида қўшма факультет ташкил этиладиган бўлди. Бунда талабалар икки йил Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида, икки йил Гуруграм давлат университетида соҳа бўйича таҳсил оладилар. Қўшма факультет битирувчиларига икки томонлама диплом бериш амалиёти жорий этилади.

Бундан ташқари, институтга инвестиция олиб кириш ва ҳиндистонлик талабаларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида Деҳли шаҳрида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг махсус офиси ташкил этилди ва ўз иш фаолиятини бошлади. 

Шунингдек, Ҳиндистоннинг энг олди клиникалардан бири – Venkateshwar Hospital билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ушбу клиника нафақат Ҳиндистон, балки дунё миқёсида юқори рейтинг даражасига эга бўлиб, онкология соҳасига ихтисослаштирилган. Клиникада жигар, буйрак ва бошқа ички органларни кўчириб ўтказиш операциялари амалга оширилади. Малакали кадрлар ва энг сўнгги русумдаги тиббий жиҳозлар, ускуналар билан таъминланган.

Venkateshwar Hospital билан тузилган шартноманинг муҳим жиҳати, келгусида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида таълим олаётган бакалавриат, магистиратура ва ординатура босқичи талабалари ҳамда институт профессор-ўқитувчилари ҳеч қандай тўсиқларсиз, мазкур клиникада бепул тажриба алмашиш, малака ошириш ва илмий-амалий жараёнларда бевосита иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram