Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 117 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АТИРГУЛЧИЛИК КООПЕРАЦИЯЛАРИ ҚУВА ТУМАНИНИНГ “ДРАЙВЕР”ИГА АЙЛАНМОҚДА

×

 2022-04-14 19:10:28    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Кўчатчиликда бой тажрибага эга қуваликлар атиргул етиштириш технологиясини ҳам яхши ўзлаштиришган. Ҳозирда 15 мингдан зиёд хонадон гулчилик билан шуғулланмоқда. 

Дастлаб “Янгиқишлоқ” МФЙдаги 7 сотих томорқасида 8 минг тупдан ортиқ атиргул кўчатини етиштириш билан шуғулланиб келган Ғайратжон Султонов фаолиятини кенгайтириб, “Водий турфа гуллари” МЧЖ кооперациясини йўлга қўйди.

“Янгиқишлоқ”, “Сойгузар”, “Қўрғонча” маҳаллаларида 100 дан зиёд хонадонлардаги аҳоли бандлигини таъминлади. 400 миллион сўм кредит эвазига томорқаларга атиргул уруғларини ва кўчат парваришлаш учун ўғит, кимёвий воситалар, пайвантаг етказиб беришни бошлади. 

2021 йилда тадбиркор 1 миллион 568 минг долларлик 1,2 млн. туп атиргул кўчатларини Германия, Россия, Польша, Латвия, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари бозорларига етказиб берди. 

Тумандаги асосий гул етиштирувчилар ҳудуди бўлган Қорақум МФЙда эса Умиджон Бозоров ташаббус кўрсатиб, лойиҳа қиймати 2,5 миллиард сўм бўлган гулчилик кооперациясини амалга оширмоқда. 

Хонобод МФЙда ҳам хонадонларда йилига 1 миллион донадан зиёд атиргул кўчатлари тайёрланмоқда.

Маҳаллада истиқомат қилувчи Муҳриддин Акбаров 4 сотих майдондаги иссиқхонада ва бундан ташқари очиқ томорқа ҳудудида атиргул етиштириб, йилига 50-60 миллион сўм миқдорида даромад олаётганини таъкидлади. 

"Олдин Россияга бориб ишлаб келар эдим. 2019 йилдан гул етиштиришни бошладим. Томорқада 3-4 киши доимий банд бўлмоқда. Даромад яхши бўлгани учун энди чет элга бориб ишлашга ўрин қолмади," – дейди ёш тадбиркор.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram