Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН КАТТА БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-04-15 17:43:02    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Аҳмедов иштирок этди ва соҳа вакилларини байрам билан табриклади. 

Вилоятимиздан етишиб чиққан Ҳалима Носирова, Наби Раҳимов, Мукаррама Турғунбоева, Таваккал Қодиров, Муҳаммадсоли Юсупов, Маъмуржон Узоқов, Жўрахон Султонов, Расулқори Мамадалиев каби фарғоналик устоз-санъаткорлар ҳақида тайёрланган видеороликлар барчага илиқ хотираларни тақдим этди.

Ҳозирда 4000 нафардан зиёд маданият ва санъат ходимлари фаолият олиб бораётган Фарғонада Ёрқиной Ҳотамова, Шафоат Раҳматуллаева, Султонали Маннопов каби Ўзбекистон халқ артистлари, Сайдали Одиловдек таниқли драматургларнинг борлиги фахр билан тилга олинди.

Зотан, вилоятимизда 1 нафар Ўзбекистон халқ хофизи, 4 нафар Ўзбекистон халқ артисти, 9 нафар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 7 нафар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шунингдек, кўплаб давлат мукофотлари ва медаллари соҳибларининг борлиги, уларнинг сафи кўпайиб бораётгани қувонарли.

Тадбир давомида 8 нафар соҳа вакиллари мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасидаги фидокорона меҳнатлари учун Маданият вазирлигининг “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланишди.

Вилоятимиздаги мавжуд 152 та маданият муассасаларида ўз касбига меҳр-муҳаббат, садоқат билан хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларга Маданият вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалари, эсдалик совғалари топширилди.

Абдулҳай Каримов, Абдужалил Қўқонов каби санъат усталари ва ёш ижодкорлар иштирокидаги концерт дастури, гўзал рақслар байрамга янада кўтаринкилик бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram