Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БАТКЕН ТУМАНИ ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ СЎХГА КЕЛДИ
2022-04-18 08:55:06 58
Қирғизистоннинг Фарғона билан чегарадош Баткен вилоятининг Баткен тумани ҳокими Учқунбек Жоробаев бошчилигидаги кенгайтирилган делегация Сўх туманига келди.
Сўх тумани ҳокими Саидбаҳром Сайидмусаев ва туман маъсуллари ҳамда Баткен тумани делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, алоқаларни янада кенгайтириш бўйича истиқболли таклифлар муҳокама қилинди.
Хусусан, Сўх туманида Қирғизистон республикаси тадбиркорлик доираси вакиллари иштирокида бизнес-форум ташкил этиш, икки давлат спортчилари ўртасида спортнинг турли йўналишларида мусобақалар ўтказиш, савдо-сотиқ, туризм масалаларида алоқаларни кучайтириш, логистика имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари учрашув кун тартибидан ўрин олди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли ўзара алоқалар кун сайин янги босқичга чиқаётгани учрашув давомида алоҳида таъкидланди.
Мазкур тадбир давомида халқларимиз ўртасидаги ўзаро дўстона муносабатларни янада кучайтириш, сув таъминотидаги масалаларни ҳамкорликда ҳал қилиш, бу бўйича икки давлат дўстлиги рамзи сифатида учрашув ва ҳашарлар ташкил этиш юзасидан ҳам таклифлар билдирилди. Чегара билан боғлиқ масалалар қонунда белгиланган тартибда, ўзаро келишувга биноан ҳал этилиши икки томонлама қайд этилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram