Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“БИР КОНТУР – БИР МАҲСУЛОТ” ТАМОЙИЛИ БИЛАН ДЕҲҚОНЧИЛИК ҚИЛИШ ФАРҒОНАДА САЛМОҚЛИ ДАРОМАД КАФОЛАТИ БЎЛМОҚДА

×

 2022-04-21 11:47:24    139

PDF юклаш
Чоп этиш


Ернинг ҳақиқий эгаси — халқ! Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва тегишли қарорлари билан юртимизда ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилинди. Ушбу йўналишда вилоятимизда ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Бунинг учун вилоятда жами 4863 гектар ер майдонлар ажратилган бўлиб, ҳозирда 4242 гектардан зиёд майдон “e-auksion” дастури орқали 32 190 нафардан ортиқ фуқаролар томонидан очиқ танловда ютиб олинди. Эндиликда танловларда ғолиб бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар, расмий ишсизлар ҳамда алоҳида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар бу ерларларда деҳқон хўжалиги юритиш имконига эга бўлишди. 

Эътиборлиси, “Бир ҳудуд – бир маҳсулот”, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида ҳудудларда тупроқ иқлим шароити, фуқароларнинг деҳқончилик маданияти, маҳсулот сотиб олувчи кластер, кооперациялар, қайта ишлаш ва экспортёр корхоналарнинг маҳсулот турига бўлган талаби ҳамда ички истеъмол бозорларида аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалик экинлари жойлаштирилмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича 1481 гектар майдонда картошка, 1665 гектар майдонда сабзавот, 442 гектар майдонда дуккакли экинлар экилаётган бўлса, қолган майдонларда полиз ва мойли маҳсулотлар ҳамда бошқа турдаги экинларни етиштириш амалга оширилмоқда. 

Бундан ташқари 171 гектар майдонда мевали, ток ва манзарали кўчатлар етиштириш режалаштирилган.

Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратиб берилаётган ер майдонлари, экин туридан келиб чиқиб уруғлик, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар етказиб бериш учун 35 та кластерлар, 38 та кооперациялар, 51 та “Томорқа хизмати” МЧЖлар ҳамда йирик экспортёр корхоналарга бириктириб берилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram