Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФУРҚАТ ВА БЕШАРИҚ ТУМАНЛАРИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ ЯНГИ БИНОЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-04-21 21:18:04    192

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида давлат хизматларини сифат жиҳатидан янада ошириш ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида қисқа муддатларда 17 туман ва шаҳарларда замонавий Давлат хизматлари марказлари фойдаланишга топширилди. 

Бугун Фурқат ҳамда Бешариқ туманларида ҳам бутунлай янгидан барпо этилган замонавий кўринишга эга Давлат хизматлари маркази бинолари иш бошлади. 

Очилиш маросимларида Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев, туманлар раҳбарлари, фаоллар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирларда сўз олганлар бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижалари ҳамда инсон қадрининг ошиб бораётгани ҳақида фикрлар билдирдилар. Бугунгидек янги ва замонавий бинолар халқ манфаатлари учун хизмат қилиши таъкидланди.

Фойдаланишга топширилган марказлардаги замонавий тарзда жиҳозланган хоналар, кутиш заллари, болалар майдончалари, инвесторлар хоналари, инфоленд, мўжаз кутубхона, касса, ошхона марказ фойдаланувчилари учун қўшимча қулайликлар эшигини очади. Шунингдек, фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бурчаги, тиббиёт хонаси, E-аукцион ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш хоналалари ташкил этилган. Ушбу янгидан барпо этилган марказ биноларининг ўзига хос жиҳати шундаки, уларда компакт тарзда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ҳам жой олган.












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram