Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 161 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА СУД-ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ОММАВИЙ ҚАБУЛЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2022-04-21 21:21:47    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида жорий йил 21-23 апрель кунлари Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида оммавий қабуллар бўлиб ўтмоқда.

Бугун Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги истироҳат боғида Марғилон шаҳри, Тошлоқ ва Қува туманлари аҳолиси учун, куннинг иккинчи ярмида Фарғона шаҳридаги Ёшлар ҳиёбонида эса Фарғона, Қувасой шаҳарлари ва Фарғона тумани фуқаролари учун оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда Олий суд раиси ўринбосари Халилулло Тўрахўжаев, Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова, Ички ишлар вазири ўринбосари Яҳёжон Абдулҳаков, Судьялар Олий Кенгашининг судьяси Баҳром Собиров, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Хуршид Аҳмедов ва Комила Кавлановалар, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларидаги мурожаатлари тингланди, улар тегишлилигича ўрганилди. Аксарият мурожаатлар қабул давомида ҳал этилди, қолганларининг ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди, тушунтириш талаб этиладиган масалалар юзасидан мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Оммавий сайёр қабуллар эртага, 22 апрель куни соат 9:00да Қўштепа, Ёзёвон ва Олтиариқ туманлари аҳолиси учун Қўштепа туманидаги 1-ИДУМда, Бағдод, Риштон, Бувайда ва Сўх туманлари аҳолиси учун эса соат 14:00да Бағдод туманидаги Конизар нуронийлар боғида ўтказилади.

Бундан ташқари, 23 апрель куни соат 9:00да Ўзбекистон туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон, Бешариқ ва Фурқат туманлари аҳолиси учун, 14:00да Қўқон шаҳридаги Ёшлар боғида Қўқон шаҳри, Данғара ва Учкўприк туманлари фуқаролари учун ҳам сайёр қабул ўтказилиши режалаштирилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram