Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ” ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-04-21 21:36:47    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг шаҳар ва туман босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаган 19 та мактаб жамоалари иштирок этишди.

7-9-синф ўқувчиларидан шакллантирилган 5 нафар иштирокчилардан иборат мазкур жамоалар тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), ўқиш (reading) ва лексик-грамматик кўникмалари бўйича умумий 100 баллик мезонда баҳс олиб боришди. Шаффофликни таъминлаш мақсадида устозлар ва ўқувчиларнинг яқинлари учун жараёнларни монитор орқали кузатиб бориш имконияти яратилди.

Танлов якунида ғолибларни тантанали тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси вакиллари қатнашдилар.

Натижаларга кўра, 3-ўринга муносиб топилган Марғилон шаҳридаги 11-мактаб жамоасига 150 миллион сўмлик, 2-ўринни қўлга киритган Олтиариқ туманидаги 1-ИДУМ жамоасига 200 миллион сўмлик сертификатлар топиширилди.

Фарғона шаҳридаги 17-умумтаълим мактаби жамоаси эса 1-ўринни эгаллади ва 250 миллион сўм миқдорида Президент соврини билан мукофотланди. Жамоа эндиликда август ойида бўлиб ўтадиган танловнинг Республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram