Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 94 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЖОРИЙ ЙИЛ ЯКУНИГА ҚАДАР ВИЛОЯТИМИЗ БЎЙИЧА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН ЖАМИ БИР МИЛЛИОН ДОНА ЗОТЛИ ПАРРАНДА ТАРҚАТИЛАДИ

×

 2022-04-24 12:17:09    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аҳоли бандлигини таъминлаш учун чорва ва паррандалар тарқатиш тажрибаси йўлга қўйилди.

Ушбу ташаббус ижроси доирасида Фарғона вилоятида ҳам барча маҳалла фуқаролар йиғинларида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган, шунингдек, ўз-ўзини банд қилиш истагидаги аҳолига мини-инкубаторлар, товуқлар тарқатилмоқда. Афзаллик томони шундаки, эҳтиёжманд оилаларга субсидия ва оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 14 фоизлик имтиёзли кредитлар асосида етказиб берилмоқда.

Янги иш бошлаган маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари уйма-уй юриш орқали ҳар бир хонадоннинг эҳтиёжлари, таклифларини ўрганиб, даромад топишига кўмаклашмоқда. 

Йил якунига қадар, вилоятимиз аҳолисига жами 1 миллион дона зотли парранда етказиб бериш мақсад қилиб олинган.

Жорий йил 1-ярим йиллигида Белорусь давлатидан олиб келиб тарқатилаётган «Lohmann Brown» зотли товуқлар сони 500 мингтага етади.

Шунингдек, вилоятимизда парранда кўпайтиришни кенг йўлга қўйиш мақсадида, вилоят ҳокимининг кўрсатмасига асосан барча шаҳар ва туманларда умумий қуввати 850 мингдан ортиқ бўлган жами 1 118 та мини-инкубатор ташкил этилди.

Ҳозиргача вилоят бўйича 1000 дан ортиқ хонадонларга 120 мингта зотли парранда етказиб берилди.

Мисол учун, биргина Бувайда туманининг ўзида 100 та хонадонга 7000 га яқин парранда тарқатилди. Бугун, 23 апрель куни ҳам туманнинг Понсод, Тоғлиқ ва Бумозор маҳаллаларидаги хонадонларга бир ярим мингта товуқ топширилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram