Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДАН РОССИЯНИНГ СВЕРДЛОВСК ВИЛОЯТИГА МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТИ ҲАЖМИ ОШАДИ

×

 2022-04-24 20:18:06    285

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов Россиянинг Свердловск вилояти Агросаноат мажмуи ва истеъмол бозори вазири Артём Бахтерев бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

“Россельхознадзор” Ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизматининг Свердловск ҳудудий назорат инспекцияси раҳбари ўринбосари Светлана Терехованинг ҳам иштирокида бўлиб ўтган учрашув кун тартибидан Фарғонадан Свердловск вилоятига мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш ҳамда турини кўпайтириш масалалари ўрин олди. 

Учрашувда Россиянинг энг йирик ҳудудларидан бири бўлган Свердловск вилояти ўз эҳтиёжи учун зарур бўлган сабзавотларнинг 60 фоизини ҳамда меваларнинг 80 фоизини хориждан импорт қилиши қайд этилиб, бу борада мавжуд бозор имкониятларидан ўзаро манфаатли асосда фойдаланиш муҳокама қилинди. 

Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини “Яшил йўлак” тизими орқали соддалаштирилган тартибда экспорт қилиш масалалари, бу тартибни янада такомиллаштириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Артём Бахтерев икки вилоят ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш мақсадида Свердловск вилоятидан Фарғонага узоқ муддат сақланувчи сут маҳсулотлари, сабзавот экин уруғлари, ўсимлик ёғи, паррандачилик маҳсулотлари, шунингдек зотли ҳайвон уруғлари етказиб бериш имкониятлари ҳақида маълумот берди.

Томонлар шунингдек, ветеринария соҳасида ҳамкорлик қилишга ҳам келишиб олдилар.

Меҳмонлар ташриф дастури доирасида эртага вилоятимиздаги йирик мева-сабзавот кластерлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида, музлатгичли мева-сабзавот сақлаш омборларида бўлишади, соҳада амалга оширилган янги лойиҳалар билан танишадилар.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram