Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 185 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ИННОПРОМ. МАРКАЗИЙ ОСИЁ” ХАЛҚАРО САНОАТ КЎРГАЗМАСИНИНГ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СЕССИЯСИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-04-27 11:45:47    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида 25 апрель куни бошланган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасининг бизнес дастури доирасида ташкил этилган “Ҳудудий саноат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш: ҳамкорлик форматлари, энг яхши амалиётлар, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари” мавзусидаги ихтисослаштирилган сессияда Фарғона вилояти иқтисодий-инвестицион салоҳиятининг тақдимоти ўтказилди.

Ўзбекистон, Россия, Белорусь, Венгрия, Франция, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан 700 дан ошиқ ишлаб чиқариш компаниялари ва бизнес делегациялари, расмийлар иштирокида бўлиб ўтаётган халқаро кўргазманинг бизнес-анжуманида вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев Фарғона вилоятида сўнгги йилларда олиб борилаётган бунёдкорлик жараёнлари, вилоятнинг улкан иқтисодий-инвестицион ва туристик салоҳияти, амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Олимхон Рустамов, Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Алексей Беспрозванных, Узоқ Шарқ ва Арктикани ривожлантириш бўйича вазири ўринбосари Анатолий Бобриков, иштирокчи давлатлар ҳудудлари раҳбарлари ҳамда ишбилармонлари иштирокида бўлиб ўтган ушбу сессияда Фарғона вилоятининг технологик ўсиш макони сифатидаги истиқболлари юқори баҳоланди.

Бугун ўз ишини якунлайдиган “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмасидан кўзланган мақсад ҳам саноат соҳасидаги энг янги технологиялар ва ишланмаларни тарғиб қилиш, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, битимлар тузиш ва натижада саноат кооперацияси бўйича янги лойиҳаларни амалга оширишдан иборат.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram