Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИГА АЪЗО ДАВЛАТЛАР МИЛЛИЙ КООРДИНАТОРЛАРИ ФАРҒОНАДА БЎЛИБ ЎТАЁТГАН КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ (ШҲТ МКК) ЮҚОРИ САВИЯДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШДИ
2022-04-28 11:52:15 58
Хабар берганимиздек, Фарғона шаҳрида Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши (ШҲТ МКК)нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш иштирокчилари матбуотга берган интервьюларида (https://dunyo.info/cyrl/site/inner/sh%D2%B3t_milliy_koordinatorlari_ozbekistonning_tashkilotdagi_samarali_raisligini_qollab-quvvatlamoqda-vhq) мажлисда кўрилаётган масалаларнинг аҳамияти ва ушбу тадбирнинг юқори савияда ташкил этилганини таъкидламоқда.
Али Ерлик, Қозоғистон миллий координатори:
- Ўзбекистон раислигининг ҳаракатлар алгоритми самарали ишлаб чиқилган ва улар ўз вақтида амалга оширилмоқда. Экспертлар учрашувларидан тортиб вазирликлар ўртасидаги барча тадбирлар мазмуни ва ташкил этилиши жиҳатидан жуда юқори даражада ўтказилмоқда. Асосийси, улар аниқ натижаларга эришишга қаратилган.
Казибек Қўчқонов, Қирғизистон миллий координатори:
- Ўзбекистон Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига раислик дастурини ишлаб чиқишга ўта масъулият билан ёндашди. Нукус, Бухоро ва Фарғонада ташкил этилган барча тадбирларга аъло даражадаги тайёргарлик кўрилди. Айтиш мумкинки, Ўзбекистон раислиги ШҲТ тадбирларини ўтказиш учун сифат жиҳатидан янги ёндашувни жорий этди. Яъни Ўзбекистон илк маротаба ушбу тадбирларни ҳудудларда ўтказиш амалиётини бошлаб берди. Бу ШҲТга аъзо давлатлар вакилларига Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни бевосита кўриш имконини беради. Фарғоналиклар бой дастур билан бизни қарши олди.
Аҳмад Саидмуродзода, Тожикистон миллий координатори:
- Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ўзбек қардошларимиз раислигида ўтказилаётган барча тадбирлари юқори савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлашни истардим. ШҲТ МККнинг Фарғонадаги учрашуви ҳам бундан мустасно эмас, албатта. Ўзбекистон раислигида миллий координаторларнинг самарали меҳнат қилиш учун барча шароитлар яратилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram