Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 118 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ УЧУН 2 КУНЛИК МАЛАКА ОШИРИШ СЕМИНАРИ БОШЛАНДИ

×

 2022-04-28 12:57:21    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил қилиш, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўллари” мавзусида ҳоким ёрдамчилари учун малака ошириш семинари бошланди. Унга Фарғона шаҳри ва яқин ҳудудлардан жами 205 нафар ҳоким ёрдамчилари жалб этилди.

Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 19 апрель куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда фаолияти “қониқарсиз” деб топилган ҳоким ёрдамчиларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун қатор ўқув-семинарлар йўлга қўйилиши белгиланди.

Бугунги семинар аввалида Президентимизнинг тегишли қарор ва фармонлари талаблари ижросини таъминлаш учун вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, вилоятимизда 1055 та маҳаллаларга тайинланган ҳоким ёрдамчилари томонидан жами 759,2 минг хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, “Онлайн маҳалла” (www.online-mahalla.uz) платформасига киритилган.

2022 йилнинг 1-чорак натижалари бўйича вилоятдаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари 0 дан 100 баллгача тизим бўйича баҳоланди.

Вилоят бўйича Бағдод тумани Чекхитой МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Нурмат Ғозиев фаолияти 98.18 балл билан энг юқори кўрсаткичга эга бўлгани маълум қилинди. Шу билан бирга, етарли даражада иш ташкил этмаган ҳоким ёрдамчилари фаолиятига танқидий эътибор қаратилди.

Ташкил этилган 2 кунлик семинарга олий таълим муассасалари ўқитувчилари, мутахассислар ҳам таклиф этилиб, улар томонидан иштирокчиларга ўз фаолиятларини самарали ташкил қилиш бўйича зарур тавсия ва йўриқномалар берилмоқда.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram