Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕК МАЪРИФАТПАРВАРИ, ҚАТАҒОН ҚУРБОНИ АШУРАЛИ ЗОҲИРИЙ ҲАЁТИ ВА МЕРОСИ ЎРГАНИЛМОҚДА

×

 2022-04-28 20:22:24    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўқон шаҳрида “Ашурали Зоҳирий – ўзбек маърифатпарвари” мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Қўқон давлат педагогика институти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда олимлар, маънавият тарғиботчилари, сулола вакиллари ҳамда талабалар иштирок этди.

Юртимизда илк бор “Ўзбек тили” дарслигини яратган атоқли олим, журналист ва таржимон, жамоат арбоби Ашурали Зоҳирий бутун умрини эл-юртни, миллатимизни маърифатли ва маданиятли қилишга бағишлаган. 1937 йили “халқ душмани” сифатида қатағон қурбони бўлган бу бетакрор инсоннинг хотирасини муносиб қадрлаш, номини абадийлаштириш муҳим вазифалардан саналади.

Президентимиз 2021 йил 28 сентябрь куни Фарғона вилояти сайловчилари билан ўтказилган учрашувда бу борада аниқ топшириқлар берган эди. Мазкур анжуман жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаси Ашурали Зоҳирий ҳаёти ва меросини кенгроқ тарғиб этиш ва ўрганиш мақсадида ташкил этилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова, Қўқон давлат педагогика институти ректори Дилноза Хўжаева мамлакатимизда қатағон қурбонлари бўлган зиёлиларнинг хотирасини қадрлаш ва номини абадийлаштириш борасидаги ишлар хусусида сўз юритди. Ашурали Зоҳирий Фарғонада зиё тарғиботчиларидан бири, фидойи педагог, элнинг эртаси учун хизматга бел боғлаган маърифатпарвар инсон сифатида тилга олиниши қайд этилди.

Дарҳақиқат, Ашурали Зоҳирий Қўқон адабий муҳити таъсирида ўзбек адабиётшунослиги ривожига ҳам улкан ҳисса қўшган олимлардан биридир. Ўзбек мумтоз адабиётининг нодир намуналарини халққа етказишда алоҳида жонбозлик кўрсатган. Унинг ўзбек журналистикаси-нинг ривожида ҳам хизмати катта. “Са¬дои Фарғона”, “Халқ газети”, “Меҳнат байроғи”, “Фарғона”, “Янги Фарғона” газеталарида адабий ходим бўлиб ишлаб, матбуот тилини шакллан¬тириш, инсонларга маърифат улашиш фаолияти билан шуғулланган. Бир сўз билан айтганда, Ашурали Зоҳирий миллий уйғониш даврининг таниқли маърифат¬парвар зиёлисидир. У ўзининг бор билим ва им¬кониятини халқни маърифат билан тарбиялаш, миллий таълим тизимини жорий этиш, ўзбек тилини такомиллаштириш ва қадрини оширишга бағишлаган.

Институт профессор-ўқитувчилари қатағон қурбони бўлган маърифатпарвар инсоннинг ҳаёти ва ижод йўли, унинг яратган асарлари, миллатимиз равнави йўлида амалга оширган ишлари ҳақида маърузалар қилди. Тадбирда вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан нашр этилган “Ашурали Зоҳирий – юрт ва миллат фидойиси” номли китоб тақдимоти ўтказилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram