Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА-КОРЕЯ ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЎЗАРО МАНФААТЛИ ЯНГИ САҲИФАЛАРИ ОЧИЛАДИ
2022-04-28 20:31:36 59
Бугун вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев ва Корея Республикаси элчихонасининг биринчи котиби Хо Инсо ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида давлатлар ўртасида иқтисодиёт, туризм, маданият ва яна бир қатор соҳаларда ҳамкорлик алоқалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда жорий йил март ойи бошида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси томонидан Кореяга амалга оширилган ташриф доирасида имзоланган ҳужжатлар ижроси муҳокама қилинди.
Жумладан, Фарғона ва Йонгин шаҳри олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро алоқалар ўрнатиш, шаҳарсозлик инфратузилмаси ҳамда туризм объектларини барпо этиш ва оммалаштириш йўналишларида тажриба алмашинишга келишиб олингани ва келгусида ушбу шаҳар билан ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича ҳам таклифлар билдирилди.
Корея Республикаси элчихонаси вакиллари ташриф давомида вилоятда фаолият юритаётган Корея корхоналари, истиқомат қилувчи Корея фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, уларнинг ишлаш ва яшаш шароитлари билан танишишлари ҳам режалаштирилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram