Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХ ТУМАНИНИНГ ЭНГ ЯХШИ СЕКТОР РАҲБАРИ, МАҲАЛЛА РАИСИ, ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ, ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ ВА ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ АВТОМОБИЛЛАР БИЛАН МУКОФОТЛАНДИЛАР

×

 2022-06-05 12:07:06    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча Сўх туманида бўлиб ўтган болалар соғломлаштириш оромгоҳининг тантанали очилиш маросими Сўх туманидаги 27 та маҳалла, Фарғона туманидаги “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” маҳаллалари ҳамда Риштон туманининг “Чўнғара” маҳалласидаги масъуллар ўртасида ташкил этилган “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши хотин қизлар фаоли”, “Энг яхши ёшлар етакчиси”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” танловлари ғолибларини тақдирлаш тадбирига уланиб кетди.

Шу ўринда таъкидлаш зарурки, мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича самарали ҳамкорлик тизими жорий этилган бўлиб, бугун ушбу тизим ўз ижобий самарасини бермоқда. Мазкур танловлар ҳам аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини таъминлаш ҳамда аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказилди.

“Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”, “Энг яхши ёшлар етакчиси” танловларида 3-ўринни қўлга киритган ғолибларнинг ҳар бирига диплом ва 20 миллион сўмдан пул мукофотлари, 2-ўринни эгаллаган иштирокчиларнинг ҳар бирига диплом ва 30 миллион сўмдан пул мукофотлари топширилди.

“Энг яхши сектор раҳбари” (2-сектор – туман прокурори Садирали Мирзокаримов), “Энг яхши маҳалла раиси” (Фаёзидин Тожидинов – Қалача МФЙ), “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” (Илҳомжон Икромов – Ровон МФЙ), “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” (Наргиза Додохонова – Чумоқча МФЙ), “Энг яхши ёшлар етакчиси” (Шоҳижаҳон Раҳимбердиев – Шарқобод МФЙ) танловларида 1-ўринни қўлга киритган ғолибларнинг ҳар бирига диплом ва Президент совғаси – автомобиллар калитлари тантанали равишда топширилди.

Ушбу танлов жорий йил 7 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқовнинг вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан бирга Сўх тумани маданият марказида тумандаги 27 та МФЙ раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда фаолиятини бошлаган хотин-қизлар фаоллари, шунингдек жамоатчилик вакиллари билан учрашувида эълон қилинганди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram