Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 148 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВОДИЙ ҲУДУДИДА ОЗАРБАЙЖОН УРОЛОГИЯ МАРКАЗИ БАРПО ЭТИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2022-06-09 19:29:55    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров озарбайжонлик таниқли уролог-жарроҳ, трансплантолог, олим Рашад Шоланни қабул қилди. Олий Мажлис Сенати аъзоси, “ANAMED” хусусий диагностика маркази директори Носирбек Абдуллахонов ташаббуси билан ўтказилган учрашув, Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Доктор Рашад Шолан қабул учун миннатдорлик изҳор қилиб, Фарғона водийси аҳолиси учун юқори сифатли урологик тиббий хизматлар кўрсатувчи марказ қуриш истаги билан вилоятга ташриф буюрганини маълум қилди. Ушбу марказда республикамизнинг 3 та водий вилоятлари, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегарадош вилоятлари аҳолиси учун буйрак кўчириш амалиётига бўлган барча тиббий хизматлар йўлга қўйилиши, болалар урологик касалликларини даволаш амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда дунёда урология соҳасида етук кадрларга эҳтиёж юқори эканлигини ҳисобга олиб, ташкил этиладиган марказда маҳаллий мутахассислар учун маҳорат синфлари, малака ошириш амалиёти ташкил этилиши ҳам режалаштирилган.

Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг бирида жой танланиб, марказ қуриш ишлари бошланиши кутилмоқда. Доктор Рашад Шолан Ўзбекистонга фойда олиш учун эмас, балки одамларни касалликлардан фориғ қилиш мақсадида келганлигини айтди. Бошқа хорижий клиникалардаги юқори малакали мутахассислардан фарқли равишда, доктор Рашад ҳар ойнинг камида 10-15 кунини мамлакатимизда ташкил этиладиган клиникада ўтказишни мақсад қилган.

Вилоят ҳокими доктор Рашаднинг таклифини қўллаб-қувватлаб, Фарғона вилоятида бундай марказнинг ташкил этилиши учун барча шарт-шароит яратиб берилишини маълум қилди.

Шу куннинг ўзида доктор Рашад Шолан Фарғона шаҳридаги "Биотест" клиникасида беғараз асосда 3 нафар бемор боланинг мураккаб урологик жарроҳлик амалиётини амалга оширди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram