Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


STANDARD & POOR'S ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ АГЕНТЛИГИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИГА B+ ДАРАЖАСИДАГИ “БАРҚАРОР” ПРОГНОЗЛИ КРЕДИТ РЕЙТИНГИНИ БЕРДИ

×

 2022-06-13 20:25:22    270

PDF юклаш
Чоп этиш


Standard & Poor's халқаро рейтинг агентлиги (S&P Global Ratings) Фарғона вилоятининг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли кредит рейтингини B+ даражасида “Барқарор” деб баҳолади.

2022 йил 3 июнь куни эълон қилинган S&P Global Ratings ҳисоботида вилоят бюджетининг юқори кўрсаткичлари ҳамда тижорий қарздорликнинг мавжуд эмаслиги алоҳида эътироф этилиб, келгуси уч йил давомида вилоят бюджети ошириб бажарилиши башорат қилинган.

Қолаверса, агентлик экспертлари фикрига кўра, қарздорлик даражаси деярли нолга тенг экани натижасида вилоятнинг ликвидлик кўрсаткичлари юқори бўлишда давом этади.

Шунингдек, вилоятнинг 2019 йилдан бошлаб молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда 2024 йилгача бўлган молиявий-иқтисодий ҳолати прогнози бўйича қилинган таҳлилларга кўра, рейтинг агентлиги томонидан Фарғона вилояти келгуси 12 ой ичида марказий ҳукуматдан трансферлар ҳисобига кучли бюджет кўрсаткичларини сақлаб қолиши ва ўрта муддатли истиқболда қарзга мутлақ эга бўлмаслигига ишонч билдирилди.

B+ рейтинг кўрсаткичи дунёда иқтисодий ҳолати барқарор ва молиявий жиҳатдан қарздорлиги бўлмаган ҳамда соғлом инвестицион муҳитга эга бўлган ҳудудларга берилиб, ўша ҳудуднинг халқаро доирадаги ҳолати ижобий поғонада эканлигини билдиради.

Маълумот учун, S&P Global Rating халқаро рейтинг агентлиги томонидан Туркия, Баҳрайн, Иордания ва Эрон каби мамлакатлар кредит рейтинглари ҳам айнан B+ даражасида баҳоланган.

Агентликнинг таъкидлашига кўра, cтатистик кўрсаткичларда вилоятнинг иқтисодий салоҳияти йилдан йилга сезиларли миқдорда кўтарилган ва бунинг исботини вилоятнинг турли соҳаларда қайд этаётган натижаларида кузатиш мумкин. Келгусида, яъни 12 ойдан сўнг, Фарғона вилоятида фаолият юритаётган институционал тизимнинг яхшиланиши ёки минтақанинг бойлик даражаси кўрсаткичлари кўтарилиши шундай суръатда давом этса, рейтинг яна бир даражага юқорилаши қайд этилди.

Фарғона вилоятида 2017-2021 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 228,1 % га ўсиб, 2021 йил якуни билан 47,3 трлн. сўмни ташкил этди. (Йиллар кесимида олиб қараганда: 2017 йил – 20,7 трлн. сўм, 2018 йил – 27,7 трлн. сўм, 2019 йил – 32,7 трлн. сўм, 2020 йил – 37,6 трлн. сўм, 2021 йил – 47,3 трлн. сўм). 2022 йилда бу кўрсаткич 53,7 трлн. сўмга тенг бўлиши кутилмоқда.

Соҳалар бўйича таҳлил қилганда, 2017 йилда 9,7 трлн. сўм бўлган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилда 2,86 баробарга ошиб 27,8 трлн. сўмга етган, 2022 йилда 32,9 трлн. сўмга етиши кутилмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 5 йил давомида 2,2 баробар ўсиш қайд этиб, 12,7 трлн. сўмдан 28,1 трлн. сўмга ортди, жорий йилда эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини 31,9 трлн. сўмга етказиш режалаштирилган.

Ижобий халқаро рейтинг кўрсаткичига эришишда вилоятда фаол ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажми ва жадал ташқи савдо динамикаси ижобий таъсир кўрсатди.

Фарғона вилоятига жалб этилган тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳажми йилдан йилга ошиб бормоқда. Вилоятга ўтган 2021 йилда 2017 йилга нисбатан 16,5 баробардан кўп хорижий инвестиция кириб келишига эришилди. (2017 йилда 31,1 миллион доллар, 2021 йилда 512,3 миллион доллар). Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилнинг январь–май ойларида ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми эса 411 млн. долларни ташкил этди, ўсиш кўрсаткичи 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 баробарга ортди. 2022 йил якуни бўйича 1 млрд. доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш режалаштирилмоқда.

2021 йилда Фарғона вилояти экспорти ҳажми 756,3 миллион долларга тенг бўлди. 2017 йилга нисбатан олганда, 319 миллион долларга (173%), 2020 йилга нисбатан эса 202,1 миллион долларга ёки 36,4 фоизга тенг ўсиш қайд этилди. Фарғона вилояти тадбиркорлари томонидан етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар дунёнинг 70 дан зиёд мамлакатларига экспорт қилинмоқда. 2022 йил давомида 1 млрд. 100 млн. долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга ошириш кўзда тутилган.

Яратилаётган қулай инвестицон муҳит натижасида Фарғона вилоятида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони ҳам йил сайин ортиб бормоқда. Фарғона вилоятида рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 2017 йилда 184 тани, 2018 йилда 253 тани, 2019 йилда 388 тани ташкил этган бўлса, 2020 йилда улар сони 444 тага, 2021 йилда 535 тага, 2022 йил май ҳолатига эса 552 тага етди.

Бундай корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 128 та корхона. Кейинги ўринлардан 123 та корхонага эга Россия ва 63 та корхонага эга Туркия жой олди. Шунингдек, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича Корея Республикаси ва Қирғизистон ҳам етакчи бешталикдан жой олган: мос равишда, 42 та ва 40 та.

Ишонч билан айтиш мумкинки, S&P Global Rating халқаро рейтинг агентлиги томонидан Фарғона вилоятига берилган B+, яъни “барқарор” кредит рейтинги даражаси вилоятга инвесторлар ва бошқа молия ташкилотларини жалб қилиб, кириб келаётган инвестициялар оқимини жадаллаштиради. Агентликнинг рейтинг ва индекслари орқали вилоятнинг макроиқтисодий сиёсати ва кўрсаткичлари ҳақида очиқ маълумотлар тақдим этилганлиги инвесторлар учун вилоятга инвестиция киритиш бўйича қарор қабул қилиш жараёнини осонлаштиради ва катта инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун имкониятлар эшигини кенг очади.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram