Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ҲАПКИДО БЎЙИЧА ОСИЁ ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТИ СТАРТ ОЛДИ

×

 2022-07-01 21:50:13    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида ҳапкидо спорт тyри бўйича Осиё очиқ чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов, Халқаро Ҳапкидо федерацияси президенти О Се Лим, Корея Ҳапкидо федерацияси вице-президенти Ким Бом Чул ҳамда бош секретари Сун Дук Бе, Ўзбекистон ҳапкидо федерацияси раиси Музроб Насруллаев қатаншди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Ҳапкидо федерацияси ҳамкорлигида катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ташкил этилган мазкур нуфузли мусобақа аввалида давлатимиз мадҳияси янгради.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов, юртимизда аҳоли, айниқса, ёшлар орасида жисмоний маданиятни оширишга, йигит-қизлар саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб, кейинги йилларда Фарғона катта спорт мусобақаларига мезбонлик қилаётгани, хусусан, вилоятимизда ўтган йилда 20 та халқаро ҳамда 35 та Республика даражасидаги мусобақалар ўтказилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 15 та халқаро ва 18 та Республика мусобақалари ташкил этилганини қайд этди.

Жамшед Хатамов Ҳапкидо бўйича биринчи маротаба нуфузли Осиё чемпионатининг Фарғонада ўтказилишини қўллаб-қувватлаган Халқаро Ҳапкидо федерацияси президенти О Се Лимга вилоят ҳокимлиги номидан миннатдорчилик билдирди. Ҳапкидо Федерацияси мамлакатимизда 2010 йилда, Фарғонада 2017 йилда ташкил топгани, юртимизда юздан ортиқ мураббийлар ушбу спорт турининг сир-асрорларини ёшларимизга ўргатаётгани айтиб ўтилди.

Очилиш тадбирида сўз олган нуфузли меҳмонлар ўтказилаётган спорт мусобақалари давлатларо муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этишди.

Юртимиз вакилларидан ташқари, Корея, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Беларусь, Исроил, Ҳиндистон, Непал, Шри-Ланка каби давлатлардан қарийб 400 нафар спортчилар иштирок этаётган икки кунлик спорт мусобақалари очиқ деб эълон қилинди. Хорижлик ҳапкидо усталари иштирокида кўргазмали чиқишлар ҳам ташкил этилди.

Ҳапкидо бўйича Осиё очиқ чемпионатининг дастлабки кун ғолиблари аниқланиб, мусобақа медаллари ва дипломлар топширилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram