Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИНЧОН ШАҲРИ ВА ФАРҒОНА ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ
2022-07-07 16:01:45 58
Вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Аҳмедов ва вилоят ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо котибияти мудири Азимжон Юлдашев Корея Республикасининг Инчон Метрополитен шаҳри ҳокимлиги, халқаро алоқалар бўлими директори Мюнг Чанг-жун билан учрашдилар.
Учрашувда Инчон - Фарғона шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйиш, биродар шаҳарлар сифатида 2019 йилда имзоланган меморандумни янгилаш, ҳудудлар савдо-саноат палаталари ўртасида Меморандум имзолаш, икки ҳудуд ўртасида давлат ҳодимлари малакасини ошириш мақсадида алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, “Қўқон” ЭИЗ ва “Инчон” ЭИЗ лари ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш бўйича ҳудудлар раҳбарлари топшириқ ва кўрсатмалари доирасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилаётгани ҳақида сўз борди.
Фарғона вилоятидаги ижобий ўзгаришлар, бунёдкорлик ишларини кузатиб бораётгани ҳақида айтган кореялик меҳмон жорий йилнинг куз ойларида Инчон Метрополитен шаҳри делегацияси Фарғона вилоятига келиши ва ҳудудлараро муҳим шартнома ва дастурлар тайёрланаётгани тўғрисида маълум қилди. Ташриф олдидан амалга оширилиши зарур бўлган ҳамкорликдаги тадбирлар келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram