Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХ ТУМАНИДА ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАТКЕН ТУМАНИНИНГ МАДАНИЯТ КУНЛАРИ ДОИРАСИДА “САНЪАТ – ДЎСТЛИК КЎПРИГИДИР!” ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-07-07 16:08:25    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Дўстлик кечасида қўшни давлатнинг вакиллари, маданият ва санъат намояндалари иштирок этди. Меҳмонлар тумандаги маданият саройида Қирғизистон Республикаси вакиллари томонидан ташкил этилган кўргазмани томоша қилди. Тадбир иштирокчиларига қирғиз миллатига мансуб мусиқа асбоблари, уй-рўзғор буюмлари ҳақида маълумотлар берилди.

Маданият кунларига бағишлаб ўтказилган тадбирда сўз олган Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва Қирғизистон Республикаси Баткен тумани ҳокими Учкунбек Жоробаев икки қардош халқ дўстлиги ва ўзаро қўшничилик муносабатлари минг йиллардан бери давом этиб келаётгани, икки қўшни миллатнинг бозори ҳам, мозори ҳам бир эканини таъкидлади. Икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, адабиёт ва санъат, маданий, транспорт ва бошқа соҳаларидаги ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб бораётганлиги қайд этилди.

Икки қардош туман раҳбарлари томонидан 2022 йилнинг иккинчи ярмига мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик, дўстлик, қўни-қўшничиликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжат – ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Туман раҳбарлари келгусида мустаҳкам ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олдилар.

Тадбир давомида Қирғизистон Республикаси Президентининг чегара масалалари бўйича Баткен вилоятидаги вакили Мамарчан Раҳимов, Қирғизистон Республикаси Президентининг Баткен вилоятидаги вакилининг биринчи ўринбосари Маруфхан Тулаев ўзбек-қирғиз халқларининг дўстлик алоқалари мустаҳкамланаётгани хусусида сўз юритди. 

Қирғизистондан келган санъат усталари ижросидаги дўстликни тараннум этувчи кўй-қўшиқлар янгради. “Қариндас” қўшиғидан бошланган дўстлик кечаси “Лазги” ва “Наҳори нашта”нинг қирғизча талқини билан давом этди. 

Яқин кунларда Қирғизистон Республикаси Баткен туманида ҳам Сўх туманининг маданият кунлари бўлиб ўтади.

Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram