Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 129 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВНИНГ БОЛАЛАРДА ОНКОГЕМАТОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ, КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ, ОҚИБАТЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИ ДАВОЛАШ БЎЙИЧА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЯРАТИЛАЁТГАН ИМКОНИЯТЛАР ТЎҒРИСИДА МУРОЖААТНОМАСИ

×

 2022-07-08 16:03:45    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум, азиз отахон ва онахонлар ҳамда ёшларимиз!

Соғлик-саломатлик – ҳар бир инсоннинг энг катта бойлиги, эканлиги ҳаммамизга маълум. Фуқаролар, жамият саломатлиги эса ҳар бир давлат, мамлакат ривожининг асосий омили ҳисобланади. Барчамиз яхши биламизки, бугунги кунда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, соғлом турмуш тарзини яратиш ҳамда халқимизнинг саломатлигини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар ва катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Сўнгги йилларда тиббиёт тизимига доир 200 га яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепцияси қабул қилинди. Шулардан келиб чиқиб, фаолиятимизнинг энг асосий эътибор қаратилиши керак бўлган нуқтаси сифатида Фарғона вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудларда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш орқали халқимизнинг саломатлигини яхшилаш ва бу эзгу мақсад йўлида бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишни устувор вазифамиз сифатида белгилаб олганмиз.

Ҳозирги кунда юртбошимизнинг алоҳида эътиборлари сабабли замонавий тиббиёт ютуқларини амалиётга тадбиқ этиш орқали аҳоли ўртасида, хусусан, ёш болаларда онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш, самарали даво чораларини қўллаш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда. Президентимиз ташаббуслари билан янги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилиб, даво ўринлари сони 85 тадан 160 тага етказилди. Шунингдек, бемор болалар ота-оналари учун тегишли шарт-шароитлар яратилди. Гематология хизмати йўналишида дори-дармонлар учун ажратилган маблағлар қарийб 60 бараварга оширилиб, 170 млрд. сўмга етказилди. 

Онкогематологик касалликлар билан касалланган бемор болаларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2022 йилнинг май ойидан янги даволаш корпуси қурилиши бошланди ва бу тиббиёт муассасасига замонавий тиббий жиҳозлар сотиб олиш режалаштирилган.   

Вилоят хокимлиги томонидан онкогематология бўлимининг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида 210 млн.сўмлик қаттиқ ва юмшоқ ҳамда тиббий жихозлар сотиб олинди. Шу билан бир қаторда, бемор болалар учун қулайлик яратиш мақсадида бўлимда “Болалар хонаси” ташкил этилиб, турли хил ўйинчоқлар, китоблар ва бошқа ўқув қуроллари билан таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5130-сон қарори қабул қилингунга қадар 5 ойда 664 млн. сўмлик дори воситаси ва тиббий буюмлар сарфланган. Бу ҳар бир даволанган беморнинг бир кунига 155 минг сўмдан тўғри келади. Қарор қабул қилингандан сўнг дори воситалари ва тиббий буюмлар учун сарфланган маблағ 2 млрд. 392 млн. сўмга етказилди, бунда беморнинг ҳар бир кунига 452.6 минг сўмдан тўғри келди.

Қадрли ота-оналар!

Сизларнинг ҳар бирингиздан ўзингиз, оилангиз, жумладан, фарзандларингиз соғлигини доимий равишда назорат қилиб боришингизни, мунтазам равишда маҳалла шифокорлари билан алоқада бўлишларингизни, соғлом турмуш тарзига амал қилишларингизни, фазандларингизни профилактик тиббий кўрувлардан ўз вақтида ўтказиб бориш ва уларни шахсий гигиена қоидаларига амал қилишни ўргатган ҳолда тарбиялашингизни сўраймиз.      

Фарзандларингизда кучли стресс, тушкунлик, қўрқув ва шу каби ғайриодатий ҳолатлар кузатилса, ўткир касалликларнинг тез-тез қайталаниши бўлса, дарҳол маҳалла шифокорига мурожаат қилишни унутманг. Шифокор маслаҳатисиз оила аъзоларингизга турли хилдаги дори воситаларини ўзбошимчалик билан тавсия этманг!

Агар фарзандингиз баданида кўкаришлар, вақти-вақти билан бурун қонашлари, жароҳатланишдан кейин узоқ вақт қон тўхтамаслик, сабабсиз узоқ вақт иситмалаш, суякларда оғриқлар, тери рангининг оқариб кетиши ҳолатлари кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат килинг.

Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳдан келиб чиқадиган турли хил наслий касалликларни олдини олиш мақсадида қариндошлар ўртасидаги никоҳдан сақланинг.

Ҳурматли ота-оналар, юқорида айтилган тавсиялар орқали сиз фарзандингизда нафақат онкогематологик, балки бошқа касалликларнинг ҳам олдини олган бўласиз. Зеро, мамлакатимизнинг фаровон келажаги кўзимиз нури бўлган фарзандларимизнинг камолида.

Вилоятимиздаги оилаларнинг кўп билим ва ҳаётий тажрибага эга бўлган қадрли катталари: бобо-бувилар, ота-оналар!

Эътиборингизни қаратмоқчи бўлган яна бир муҳим жиҳат борки, бу – соғлом она ва бола масаласи.

Она ва бола саломатлиги жамият келажагини белгилайди. Бугунги кунда вилоятимизнинг Қўқон, Марғилон шаҳарлари ва Бешариқ туманида туманлараро перинатал марказини, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларининг кўп тармоқли марказий поликлиникаларида “Аёллар маслаҳатхонаси” таркибида пренатал ташхис хоналари, “Она ва бола” кластерлари, “Онконазорат” хоналари, болалар бўлимларини ташкиллаш орқали она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада оширишни мақсад қилиб қўйганмиз.

Оилаларда фарзандни парваришлаш бўйича тиббий маданият юқори бўлиши керак. Умуман олганда, соғлом ва баркамол авлод учун жон куйдириш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир! Бу йўлда маҳалла кайвонилари, нуроний ва кексалар, ота-оналар – ҳаммамиз бирлашишимиз, ёшларга кўмакдош ва насиҳатгўй бўлишимиз шарт!

Бу шарафли ва муқаддас вазифа – оиладаги ҳар бир аъзоларнинг соғлом бўлиши, она ва боланинг саломатлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш кабилар Сиз азиз ва донишманд халқимиз учун табиий эҳтиёж, кундалик одат эканлигига ишонаман ва шубҳа қилмайман.

Сизларнинг барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, фарзандлар, набираларнинг камолини кўриш бахтини тилайман.