Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЙИРИК “K-WATER” КОРПОРАЦИЯСИ ФАРҒОНАДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН ЭКОШАҲАР ЛОЙИҲАСИДА ИШТИРОК ЭТИШГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРМОҚДА

×

 2022-07-15 12:19:13    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Хожиқўзижон Исақов Корея Республикасининг сув лойиҳаларини амалга оширувчи йирик “K-water” корпорациясининг Марказий Осиё бўйича бош директори Ли Че Гу билан учрашди.

Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда барпо этилаётган Экошаҳар қурилиши жараёнлари билан танишган кореялик меҳмонга шу жойнинг ўзида мазкур лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берилди. 7 қаватдан 25 қаватгача бўлган кўп қаватли турар жойлар, маъмурий бинолар, хизмат кўрсатиш масканлари, таълим муассасалари, 50 гектар майдонда қурилиши режалаштирилган кичик саноат зонаси, 70 гектарлик “Янги Ўзбекистон” боғи “K-water” корпорациясининг Марказий Осиё бўйича бош директори Ли Че Гуда катта қизиқиш уйғотди. У инвесторларга яратилган қулайликлар, Экошаҳарда қурилиш объекти барпо этиш шартлари билан боғлиқ саволларига жавоблар олди.

Мулоқот жараёнида Жанубий Кореяда ҳам мана шундай лойиҳалар мавжудлигини қайд этган Ли Че Гу Экошаҳарда “K-water” корпорацияси офиси фаолиятини йўлга қўйиш истаги борлигини, лойиҳа билан яна бир бор танишиб чиқиб, ҳамкорлик чора-тадбирлари белгиланишини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, Жанубий Кореянинг “K-Water” компанияси 1967 йилда ташкил этилган. Компания сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда қайта тикланадиган энергия объектларини қуриш ва бошқариш соҳасида фаолият юритади.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram