Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ РОССИЯНИНГ “АЭРОПОРТЫ РЕГИОНОВ” ХОЛДИНГИ ВАКИЛЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2022-07-15 12:22:29    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Сергей Краснов бошчилигидаги Россиянинг йирик “Аэропорты Регионов” холдинги вакилларини қабул қилди.

Учрашувда реконструкция ва модернизация қилиш орқали Фарғона аэропортини ривожлантириш истиқболлари ҳамда “Аэропорты Регионов” холдингининг бу жараёнда иштироки имкониятлари муҳокама қилинди.

Фарғона водийси вилоятлари ҳамда қўшни мамлакатларнинг чегарадош вилоятлари аҳолиси сонини ҳисобга олганда, Фарғона шаҳри аэропортини кенгайтириш ҳамда модернизация қилиш истиқболли лойиҳа экани қайд этилди. Шунингдек, келгусида Фарғона аэропортини Европа ва Осиё ўртасида халқаро транзит тугунига айлантириш, қўшимча карго терминали барпо этиш орқали юк ташиш ҳажмини ошириш имкониятлари юқори баҳоланди. Шу билан бирга, Фарғона водийси вилоятлари учун ягона йирик аэропорт қуриш лойиҳаси юзасидан ҳам фикр алмашилди.

“Аэропорты Регионов” холдинги томонидан Ўзбекистонда ташкил этилиши режалаштирилаётган, ўрта масофага мўлжалланган Sukhoi Superjet 100 самолётлари билан маҳаллий рейсларда хизмат кўрсатувчи авиакомпанияни Фарғона аэропортида жойлаштириш бўйича ўзаро ҳамфикрлиликка борилди.

Россиянинг Ростов, Екатеринбург, Нижный Новгород, Самара, Саратов, Тобольск, Новый Уренгой ва Петропавловск-Камчатск шаҳарларидаги халқаро аэропортларни комплекс ривожлантириш дастури орқали ўз инвестициялари ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида модернизациясини амалга ошириб, бошқариб келаётган “Аэропорты Регионов” холдинги бугунги кунда ушбу аэропортларда йиллик 16 миллион йўловчига хизмат кўрсатади. 

“Аэропорты Регионов” холдинги шунингдек “Новапорт Холдинг” билан ҳамкорликда Россиядаги кичик ҳудудий аэропортларни ривожлантиришга йўналтирилган “Аэропорты Большой Страны” лойиҳасини ҳам амалга оширмоқда. Ушбу лойиҳа ҳозирда 6 та аэропортни ўзида жамлаб, йиллик 2,6 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш даражасига етган.

Ҳудудий халқаро аэропортларини модернизация қилиш ва операцион самарадорлигини ошириш учун хусусий секторга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ-101-сон фармонида белгилаб берилган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram