Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВА ИТАЛИЯНИНГ “ITEMA” ХОЛДИНГИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИКНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

×

 2022-07-15 21:02:48    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев Италиянинг “Itema” холдинги вакиллари билан учрашди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди.

Иқболжон Эргашев вилоят ҳудудида тайёр турдаги енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ип-калавадан кейинги босқичларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бунда асосан Европа давлатлари талабларига жавоб берувчи маҳсулотга йўналтирилган ускуналарга талаб юқорилигини таъкидлаб ўтди.

Фарғона водийсининг пахтачиликдаги имконият ва салоҳиятларини инобатга олиб, “Itema” холдинги жиҳозлари учун сервис маркази ҳамда мутахассисларни ўқитиш марказларини вилоят ҳудудида ташкил этиш таклифлари билдирилди.

Бу борада жорий йил 6-7 сентябрь кунлари “Itema” холдинги раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифи ва Тошкент шаҳрида музокаралар ўтказишга келишиб олинди.

Ушбу холдинг барча турдаги текстиль матолари, жиҳоз, ускуналарини ишлаб чиқариб жаҳон енгил саноати машинасозлигида ўз ўрнига эга. Дунёнинг 7 та давлатида ишлаб чиқариш қувватлари ва 13 та шаҳарда офислари бор.

Текстиль корхоналари учун холдинг томонидан ишлаб чиқарилган жиҳозлар асосан Хитой (жамидан 30%), Туркия (22%), ҳинд субконтиненти (14%) ва Европа (15%) давлатларида сотилиб келинмоқда.

“Itema” холдинги жиҳозларини вилоятимизнинг Риштон туманидаги “РусУзбектекс” ҚК ва Қува туманидаги “Қуватекстиль” АЖга ҳам келтириш ва ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram