Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЖОРИЙ ЙИЛДА 60 МИНГ ТОННА БАЛИҚ ЕТИШТИРИЛАДИ

×

 2022-07-16 10:58:32    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Куни кеча вилоят ҳокимлиги ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ҳамкорлигида вилоятимизда жойлашган балиқчилик хўжаликларига пресс-тур ташкил этилди. Унда республика ва маҳаллий ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар қатнашди.

Иштирокчиларга ҳозирги кунда вилоятда 467 та балиқчилик хўжаликлари мавжуд эканлиги ҳақида маълумот берилди. Шундан 464 та хўжалик 6300 гектар сунъий сув ҳавза майдонларида ҳамда 3 та хўжалик субъекти 3988 гектар табиий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш бўйича фаолият юритиб келаётгани айтилди.

Вилоятда 2021 йилда барча хўжаликлар томонидан 40 минг 600 тонна балиқ етиштирилган бўлса, жорий йилда 3700 гектар сунъий (экстенсив) сув ҳавзаларини интенсивлаштириш ҳисобига балиқ етиштириш ҳажмини 60 минг тоннага етказиш режалаштирилган.

Хусусан, Марғилон шаҳридаги “Mr.Fish” корхонаси томонидан 2021 йилда 60 тонна форель балиқлари етиштирилган бўлса, 2022 йилда 100 тонна форель олиш мақсад қилинган. Пресс-тур иштирокчилари дастлаб шу ердаги интенсив усулда ёпиқ сув айланма тизими орқали балиқ етиштириш жараёнлари билан танишдилар.

Кейинги манзилларда Ёзёвон ва Олтиариқ туманларидаги балиқчилик хўжаликлари фаолияти кўздан кечирилди. “Фарғона балиқсаноат агрофирмаси” МЧЖ томонидан Ёзёвон туманида республикада биринчи бўлиб 1,2 сотих майдонда юқори интенсив усулда 100 тонна балиқ етиштириш технологияси йўлга қўйилгани, Олтиариқ тумани Қизилтепа чўл ҳудудида ушбу хўжалик томонидан осётр балиқларини етиштирувчи ёпиқ сув айланма тизими ишга туширилгани журналистлар эътиборини тортди. “Фарғона балиқсаноат агрофирмаси” МЧЖ томонидан Хитойдан йилига 250 тонна интенсив усулда балиқ етиштириш учун технология ва жиҳозлар олиб келинган. Айни пайтда балиқлар учун озуқа еми ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.

Шу куни журналистлар Ёзёвон туманидаги “Ибрагимов Достон Файз” фермер хўжалиги томонидан йўлга қўйилган карп, Вьетнам карпи, сазан каби балиқ турларини интенсив усулда етиштириш технологиясини ҳам кўздан кечирдилар.

Бешариқ туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида эса соҳа ривожи учун балиқчилик бўйича малакали мутахассислар тайёрланаётганига гувоҳ бўлинди.

– Ихтиология йўналишида 58 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларнинг назарий билимларини амалиёт билан боғлаш мақсадида 3 сотих майдонда 7 дона бассейнлар қурилиб, интенсив усулда балиқ боқиш йўлга қўйилди, – деди касб-ҳунар мактаби директори Алишер Сотволдиев. 

Ҳозирда ушбу бассейнларда 6 минг дона Африка лаққаси ва сазан балиқлари боқилмокда. Бу йил 12 тонна парҳезбоп балиқ гўшти етиштириш режалаштирилган. Шу билан бирга, мактабда протеинга бой балиқ еми, автоматик равишда озуқа тарқатгичлар ва сувни кислород билан бойитадиган аэратор мосламалари ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Келгусида балиқ икралари учун инкубация цехини ташкиллаш ва чет эллик ҳамкорлар билан биргаликда балиқ маҳсулотларини қайта ишлаб, консерва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда. 

Касб-ҳунар мактабида соҳага илмий тажриба хулосаларини тадбиқ этиш, янги турларни маҳаллийлаштириш, ҳосилдорликни юксалтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Шунинг билан интенсив усулда балиқ етиштириш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнлари, вилоятдаги балиқчилик хўжаликлари фаолияти билан танишишга қаратилган пресс-тур ўз якунига етди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram