Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА АРАЛАШ ЖАНГ ВА КАРАТЭ БЎЙИЧА МУРОД ХОНТЎРАЕВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН РЕСПУБЛИКА ТУРНИРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

×

 2022-07-16 16:20:20    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида "Осиё айиғи" номи билан машҳурликка эришган ММА юлдузи Мурод Хонтўраев хотирасига бағишланган аралаш жанг ва каратэ бўйича турнир старт олди. Унда вилоятимиз шаҳар-туманларидан ва Республикамизнинг турли вилоятларидан келган 200 нафардан зиёд спортчилар қатнашмоқдалар. 

Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси биринчи вице-президенти Аюбхон Тошбаев, Фарғона вилоят миллий каратэ федерацияси раҳбари Мўйдинжон Собиров, Республика ва вилоятлар спорт мутасаддилари, фахрий спортчи-мураббийлар, ота-оналар ва спортсеварлар иштирок этдилар.

Сўз олганлар ММА жангчиси Мурод Хонтўраевни ёдга олиб, бу машхур спортчи эришган юқори натижалар ёш авлод томонидан ҳам муносиб қайд этиб борилишига тилак билдирдилар. Ўғил-қизларни юртимизда яратилаётган шарт-шароитлардан муносиб фойдаланишга чорладилар. 

Тадбирда Давронжон Ашурматов, Элёр Дадамирзаев каби ёшларга ўрнак ва намуна бўлиб келаётган, кўплаб шогирдлар етиштириб чиқараётган спортчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг мусобақаларга старт берилди. Унда 7-16 ёш тоифасидаги спортчилар ММА ва каратэ спорт турлари бўйича бир неча вазн тоифасида муросасиз баҳсга киришишди. Турли вилоятлардан келган 30 нафар ҳакамлар ҳайъати азолари уларнинг иштирокларини баҳолаб боришмоқда.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram