Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ХОНАДОНЛАРГА ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА

×

 2022-07-16 18:23:11    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Келгуси авлодлар учун табиий бойликларни сақлаб қолиш ва экологияни муҳофаза қилишнинг зарурий шарти қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбаларини ўзлаштириш ҳисобланади. Шу сабаб жорий йилнинг 10 июнь куни Президентимиз раислигида иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона туманидаги “Миндонобод” ва “Новкент”, Ёзёвон туманидаги “Қотортол”, Қўштепа туманидаги “Ўқчи” маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган хонадонлар қуёш панеллари ўрнатиш учун танлаб олинди.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳамда Фарғона, Қўштепа, Ёзёвон туманлари ҳокимликлари ҳамкорлигида амалий жараёнлар бошланди. 

Жумладан, дастлабки босқичда Фарғона тумани “Новкент” МФЙ ҳудудидаги мавжуд 426 та хонадоннинг 108 тасига қуёш панелларини ўрнатиш ишлари якунланмоқда. 2-босқичда эса 426 та хонадонга тўлиқ қуёш панеллари ўрнатилади. 

Бундан ташқари, туманнинг “Миндонобод” МФЙ ҳудудида ҳам 862 та хонадон мавжуд бўлиб, шундан дастлабки босқичда 290 та хонадонга қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган.

Натижада бу икки ҳудудда қарийб 82-85 фоиз электр энергияси истеъмолини тежашга эришилади. Эътиборлиси, қуёш панеллари ўрнатилган хонадонларга солиқ имтиёзлари берилиши ҳам кўзда тутилган.

Амалий ишлар билан бир қаторда бугунги кунда вилоятимиз бўйлаб аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишлари бўйича тушунтириш-тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram