Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТДА ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ТИЗИМИДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМИГА БАҒИШЛАНГАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-07-18 14:32:51 58
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида тез тиббий ёрдам тизимидаги камчиликлар ва соҳада кузатилаётган муаммолар ҳамда келгусида ҳолатни янада яхшилаш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизими раҳбарияти, масъул ходимлари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар иштирок этдилар.
Тадбир аввалида бошқарма бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов ўтган даврда тизимда амалга оширилган ишлар, тизимда йўл қўйилаётган камчиликлар, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб масалалар, тиббиёт муассасалари фаолиятига оид тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш вазифалари ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ахборот берди.
Анжуман давомида тез тиббий ёрдам тизими ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Ходимлар малакасини оширишда Россия, Туркия, Корея, Франция каби тез ёрдам тизими илғор бўлган мамлакатларга юбориш режалаштирилганлиги айтиб ўтилди.
Ҳудудларда оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ҳақида, жойларда оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларида Давлат дастури асосида амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши юзасидан ҳам маълумотлар эшиттирилди.
Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи тизимдаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан келгусидаги режалар хусусида ҳам алоҳида тўхталди.
Матбуот анжуманида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига раҳбар ва масъуллар томонидан батафсил жавоб берилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram