Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-07-18 14:40:49    48

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимлиги котибият ва бўлим бошлиқлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шокиржон Аҳмедов “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижроси бўйича вилоятда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Сессия ишида шунингдек, вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йилнинг биринчи ярим йиллик ижроси ҳамда шаклланган қўшимча манбалардан мақсадли фойдаланиш ҳолати, Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, келгусида кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари ўқиб эшиттирилди. 

Кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан депутатлар томонидан саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар мисоллар орқали жавоблар қайтаришди.

Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram