Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ГЕРМАНИЯНИНГ “KNAUF” КОМПАНИЯСИ ЎЗИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ УЧИНЧИ ЗАВОДИНИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ИШГА ТУШИРДИ

×

 2022-07-20 17:17:54    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоятимизнинг Ўзбекистон тумани “Шўрсув” ҳудудида гипс асосидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи Германиянинг “Кнауф” компаниясининг янги корхонаси ишга туширилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, “Knauf” компанияси ҳаммуассиси Николаус Кнауф, “Knauf” гуруҳининг бошқарувчиси Уве Кноцер, Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этдилар. Дастлаб иштирокчилар корхонадаги замонавий ишлаб чиқариш линиялари ҳамда ўрнатилган дастгоҳлар билан танишдилар.

Умумий лойиҳа қиймати 18,7 миллион евро бўлган ва йиллик 17 миллион квадрат метр гипскартон листлари ҳамда 40 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмаларини ишлаб чиқариш қувватига эга завод модулли технология асосида 2,5 йилда қуриб битказилгани қайд этилди. Натижада бу ерда 80 та янги иш ўринлари яратилди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва “Knauf” компанияси раҳбарияти иштирокида корхонадаги ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилишига старт берилди. Бу завод Фарғона вилоятининг иқтисодий ҳаётида ҳам муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шундан сўнг хорижлик ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Сўз олганлар томонидан Ўзбекистон ва Германия ўртасида кун сайин алоқалар ривожланиб бораётгани, давлатимиз раҳбарининг 2019 йилда Германияга расмий ташрифи ва у ердаги сармоядорлар билан учрашуви ўзининг ижобий самарасини кўрсатаётгани эътироф этилди. “Knauf” компаниясининг Ўзбекистондаги учинчи заводи ишга туширилиши бунинг бир исботи эканлиги айтилди. Корхонада немис технологияси ва юқори экологик стандартларга мувофиқ юқори сифатли қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳамда маҳаллий ва хорижий бозорларга, хусусан, қўшни давлатларга етказиб берилиши маълум қилинди. 

Эътиборлиси, “Кнауф” компанияси ўзининг хусусий ўқув марказларида шунингдек, олий таълим муассасалари ва коллежлари билан ҳамкорликда малакали мутахассислар тайёрлашни ҳам йўлга қўйган. Шу орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. Тадбирда ана шулар хусусида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram