Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК БОЛАЖОНЛАР ЁЗГИ ТАЪТИЛ УЧУН ФАРҒОНА ВИЛОЯТИГА КЕЛДИЛАР

×

 2022-07-20 21:23:45    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёзги таътил учун Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа, Бўзатов туманлари ҳамда Нукус шаҳридан Фарғона вилоятига келган 302 нафар ўғил-қизлар бугун Қўқон темир йўл вокзалида тантанали кутиб олиндилар. Кутиб олиш жараёнида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этди.

Оролбўйидан келган болажонлар ёз мавсумини мароқли ўтказишлари учун сўлим ва баҳаво гўшада жойлашган “Коинот” оромгоҳига олиб келинди. Бу ерда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ёшлар вақтларини мазмунли ўтказишлари, дам олишлари ва соғломлаштирилиши учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги таъкидланди.

Хусусан, оромгоҳда болаларнинг билим ва маҳоратларини ошириш учун футбол, шахмат, шашка, стол тенниси, волейбол, расм, рақс, адабиётшунослар, рус ва инглиз тили каби тўгараклар ташкил этилган. Ёшлар ўзларини қизиқтирган тўгаракларга қатнашиб, иқтидор ва қобилиятларини ривожлантирадилар. Бундан ташқари, таниқли ижодкорлар билан учрашувлар, турли танловлар ва диққатга сазовор жойларга саёҳатлар ҳам ўғил-қизларнинг мароқли дам олишларига хизмат қилади. Ошхона ва ётоқхоналарда барча қулайликлар мавжуд.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram