Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ИННОВАЦИОН ҒОЯ ВА ЛОЙИҲАЛАР САРАЛАНМОҚДА

×

 2022-07-22 14:10:13    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона политехника институтида “InnoWeek 2022” инновацион ғоялар ҳудудий кўргазмаси ва TechnoWays технологик ривожланиш марафонининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, Инновациялар Миллий офиси Бош директори ўринбосари Акбархон Собирхонов, вилоятимиздаги олий ўқув юртлари ўқитувчи ва талабалари, ёш ихтирочилар қатнашди.

Тадбирда иштирокчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, кўргазманинг мазмун-моҳияти, ҳудудий босқичлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, вилоят кесимида илмий ва инновацион фаолликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришга жорий этилган ва муваффақиятли қўлланилаётган технологияларни намойиш этиш, янги ғоя ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, молиявий рағбатлантириш, уларни халқаро бозорга олиб чиқилишига кўмаклашиш асосий мақсад эканлиги таъкидланди.

Мамлакатимизда тўрт йилдан буён ўтказилиб келинаётган “InnoWeek 2022” инновацион ғоялар ҳафталикларининг ижобий натижалари, хорижлик инвесторларнинг қизиқишлари ҳақида маълумот берилди.

Биргина вилоятимизнинг ўзида ўтган йили Олтиариқ тумани инновацион ҳудуд этиб белгиланиб, 13 миллиард сўмлик лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилгани, бу йил эса Бувайда тумани инновацион ҳудуд сифатида белгилангани айтиб ўтилди.

Шундан сўнг меҳмонлар вилоятимиздаги корхона ва ташкилотлар, олий таълим муассасалари, уларда фаолият олиб бораётган ёш ихтирочилар томонидан тақдим этилган 300 дан зиёд маҳсулотлар ва ишланмалар кўргазмасига таклиф этилди. 

Юк машиналари учун тураргоҳ ва мижозларни боғлаб берувчи мобил илова, қуёш энергиясидан фойдаланиб балиқ ҳовузлари учун автоном аэраторларни яратиш технологияси, спортчиларни чиниқтириш учун инновацион бошқариладиган Технооктагон майдони, ўйинчоқли автопойга машиналарини велосипеддан олинаётган электр энергияси орқали қувватлантириш каби лойиҳалар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Кўргазма эртага, 23 июль куни ҳам давом этади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram