Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 127 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УЧКЎПРИК ТУМАНИДАГИ “БОБОШБЕК” САВДО ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЖМУАСИГА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-07-25 23:11:30    158

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Учкўприк туманидаги енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдо ва логистика мажмуасига пресс-тур ташкил этилди.

Дастлаб бу ерда ишлаб чиқариш жараёнлари, тадбиркорларга ва ишчи-ходимларга яратилган қулайликлар билан танишилди. Учкўприклик ишбилармонлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қурилган ушбу марказ бугунги кун талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб бунёд этилганини таъкидлашди. Сабаби туманда тикувчи аёллар, оилавий корхона ташкил этган, маҳалладошларини ишли қилган тадбиркорлар кўп. “Бобошбек”, “Палохон”, “Бекмурод”, “Яккамулла”, “Зиғир” каби маҳалла фуқаролар йиғинларидаги аҳоли асосан тикув-трикотаж маҳсулотлари тайёрлаш билан шуғулланади.

Қўли гул чеварлар томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорда, балки Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия каби қатор давлатларда ҳам харидоргир.

Бобошбекликлар тиккан кийим-кечаклар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига етиб борган, эндиги марра — жаҳон бозорлари.

Пресс-тур давомида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 2021 йил 27 май куни Президентимизнинг “Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан қурилган ушбу мажмуада тадбиркорларнинг жаҳон бозорларига чиқишлари учун барча шарт-шароитлар етарли эканлиги яна бир бор айтиб ўтилди.

Лойиҳага кўра, 15 гектар майдонда 316 та ишлаб чиқариш цехлари билан бирга 336 та савдо дўкони, 560 та савдо растаси бўлади. 2 та логистика маркази ташкил этилади.

Мажмуада йилига 876 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 18 миллион долларлик экспорт қилиниши режалаштирилган. 7 минг 700 нафардан ортиқ фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлиши кўзда тутилган. Бунинг учун изчил чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, хорижлик, хусусан, туркиялик инвесторлар билан ҳамкорлик қилинмоқда.

Учкўприк тумани делегациясининг жорий йил июнь ойидаги Туркияга ташрифи давомида ҳам бир қатор келишувларга эришилган (https://t.me/fvhokimligi/12417). Матбуот анжуманида шулар ҳақида тўхталиб ўтилди. Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдо ва логистика мажмуаси қурилишининг биринчи босқичи якунлари, иккинчи босқичида давом этаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram