Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БАҒДОД ТУМАНИДА ВИЛОЯТДА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ПАХТА ОЧИЛДИ

×

 2022-07-26 20:03:21    41

PDF юклаш
Чоп этиш


Бағдод туманида жорий йилда 5 минг 200 гектар ерга чигит экилган бўлиб, мавсум давомида олиб борилган сифатли агротехник тадбирлар ўз натижасини бера бошлади. Ўтган ҳафта вилоят далаларида биринчилардан бўлиб ушбу туманда пахта очилди.

Марказий Фарғона чўлларида жойлашган “Зафаробод булоғи 2021” фермер хўжалигида эрта кўкламда чигит экиш юмушлари намунали тарзда ташкил этилиб, туманда биринчилар қаторида ерга барака уруғи қадалган эди.

- Пахтанинг бундай тез очилиши аномал иссиқ билан боғлиқ эмас, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Жаҳонгир Аҳмедов. - 14,5 гектар ерга экилган “Наманган-77” нави инновацион тавсиялар асосида парваришланди. Шу боис пахта ҳар йилгидан эртароқ очилди.

Фермернинг айтишича, бу йил буғдой ҳосили жуда баракали бўлган. Энди пахтадан ҳам мўл ҳосил ва шунга яраша даромад олиш кутилмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram