Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-07-27 16:32:39    51

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда вилоятимизда 82 та умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, ушбу мақсадлар учун жами 273,6 млрд. сўм маблағлар ажратилган.

Хусусан, инвестиция дастури бўйича Фарғона тумани Юқориводил МФЙ ҳудудида 660 ўринли, Сўх тумани Офтобрў МФЙ ҳудудида 330 ўринли янги мактаблар қурилмоқда. 20 та мактабда реконструкция ишлари олиб борилиб, 4 та мактаб мукаммал таъмирланмоқда.

Шунингдек, Президентимизнинг жорий йилда Фарғона вилоятига ташрифларида берган топшириғига асосан Инвестиция дастурига қўшимча равишда 14 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари кетмоқда.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлис баёнига асосан 6 та мактаб филиалларига реконструкция асосида замонавий ўқув бинолари қурилмоқда.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури асосида 36 та умумтаълим мактабларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 50 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирги кунда 3 та мактабга спорт зали қуриш ҳамда 36 та мактабларнинг мавжуд биноларини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Хожиқўзижон Исақов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов иштирокида ушбу қурилиш жараёнлари мунтазам ўрганиб борилмоқда.

Хусусан, кеча Фарғона шаҳри, Қува ва Қўштепа туманларидаги умумтаълим мактабларида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди.

Фарғона шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида 480 ўринли ўқув биноси қурилиб, 740 ўринли ўқув биноси мукаммал таъмирдан чиқмоқда. 26-умумий ўрта таълим мактабини мукаммал таъмирлаш учун 8 миллиард сўмдан ортиқ, 27-умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш учун эса 7,5 миллиард сўмга яқин маблағлар ажратилган.

Қува туманидаги 52-умумтаълим мактабида 220 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилаётган бўлса, 14-умумтаълим мактабида 620 ўринли ўқув биноси мукаммал таъмирланмоқда.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Хожиқўзижон Исақов ушбу объектларда бажарилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари белгиланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида амалга оширилиши зарурлигини яна бир бор таъкидлади. Ишчилар сонини кўпайтириш ҳисобига биноларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

Бундай ўрганишлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram