Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“БИР МИЛЛИОН ДАСТУРЧИ” ЛОЙИҲАСИ - АМАЛДА: 2 ЙИЛДА ФАРҒОНАДА ҚАРИЙБ 10 МИНГ НАФАР ЁШЛАР ЎҚИТИЛДИ

×

 2022-07-28 20:06:59    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда юқори малакали дастурчи ва мутахассислар тайёрлаш учун “IT-парк” вилоят филиали таркибида 19 та “Рақамли технологиялар ўқув марказ”лари мавжуд. Ушбу марказларда 2020 йилда 1 минг 110 нафар ёшлар билим ўрганган бўлса, 2021 йилда бу рақам 4 минг 640 нафардан зиёдни ташкил этди.

“Вилоятимизда бугунги кунга қадар қарийб 10 минг нафар ёшлар компьютер саводхонлиги ҳамда дастурлаш курсларида таълим олишди. Ҳозирги кунда ҳам яна 2 минг нафарга яқин ўғил-қизлар билим ўрганишмоқда”, - дейди Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар маркази директори Баҳромжон Жалилов.

“IT-парк” Фарғона филиалида 2020 йилда 6 та резидент фаолият юритган бўлса, 2021 йилда уларнинг сони 11 тага етди. Ҳозирги кунда жами 26 та резидентлар бор. Яна 5 та корхона аризалари резидентлик учун юборилган.

Резидентлар томонидан яратилган иш ўринлари 900 га яқин бўлиб, резидент компаниялар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми қарийб 3 млрд. сўмни ташкил этди.

Фарғонада 2022 йилда 3 та экспортга йўналтирилган компаниялар иш бошлади ва экспорт ҳажми жорий йилда 82,5 минг долларга етди.

Эътиборлиси, вилоятда стартаплар экотизими жорий этилаётгани соҳа ривожида муҳим ўринга эга бўлмоқда. ТАТУ Фарғона филиалида жойлашган Инкубация марказида шу кунга қадар 20 дан ортиқ семинарлар ва тренинглар, 10 дан ортиқ талабалар лойиҳалари тақдимоти ўтказилиб, талабаларнинг 16 та истиқболли стартап лойиҳалари ривожлантирилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Қўқон педагогика институтида, йил якунига қадар эса Фарғона политехника институтида Инкубация марказлари очиш режалаштирилган ва қурилиш, жиҳозлаш жараёнлари амалга оширилмоқда.

Вилоятда шу кунга қадар қарийб 1000 дан ортиқ ўқувчи ва талабаларни қамраб олган 5 та идеатон, 3 та ҳакатон танловлари ва дастурлаш мусобақалари ташкил этилди. 80 га яқин истиқболли лойиҳалар стартапларни ривожлантириш мақсадида инкубация ва акселерация дастурларига жалб қилинмоқда.

2021 йилда 284 млн. сўмлик 5 та стартаплар молиялаштирилган бўлса, 2022 йил давомида мавжуд 85 та стартапларнинг 9 таси молиялаштирилмоқда ва уларга 402,8 млн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Логистика йўналишида Тошкент шаҳридаги "STL Truckers" корхонаси филиали Фарғона шаҳридаги Бандликка кўмаклашиш маркази биносида фаолият бошлаб, 10 нафар ёшлар иш билан таъминланди.

Бундан ташқари, вилоятда яна бир "CLL Fer Branch" брокерлик компанияси ҳам ўз иш фаолиятини бошлаб, "IT-парк" резиденти мақомини олишга эришди. Ушбу компанияда ҳозирда 20 нафарга яқин ходим фаолият юритмоқда. Жорий йил якунига қадар эса ишчиларни 50 нафарга етказиш режалаштирилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram