Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЕХҲТНИНГ МИЛЛИЙ ОЗЧИЛИКЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ОЛИЙ КОМИССАРИ ФАРҒОНАДА МИЛЛИЙ МАДАНИЙ МАРКАЗЛАР УЧУН ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАРГА ЮҚОРИ БАҲО БЕРДИ

×

 2022-07-28 22:24:57    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти миллий озчиликлар бўйича олий комиссари Қайрат Абдураҳмонов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустам Қурбонов вилоятимизда бўлиб, Фарғона шаҳридаги миллий маданий марказлар жойлашган “Дўстлик уйи” фаолияти билан танишдилар. Уларга вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Жамшед Хатамов ҳамда Хуршид Аҳмедовлар ҳамроҳ бўлди.

Меҳмонлар яҳудий, славян, татар, қирғиз, корейс, тожик, немис, турк миллий маданий марказлари учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар. Турли миллатларнинг куй-қўшиқлари, миллий анъана ва қадриятларни ўзида намоён этган кўргазмалар тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. 4 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Фарғона вилоятида 400 минг атрофида ўнлаб миллат ва элат вакиллари аҳл-иноқликда, тотувликда ҳаёт кечираётгани яна бир бор ўз исботини топди.

Марказ раҳбарлари билан ўтган самимий мулоқотда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан миллий маданий марказларга, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор кўрсатилаётгани қайд этилди. Вилоятимизда марказларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

ЕХҲТ миллий озчиликлар бўйича олий комиссари Қайрат Абдураҳмонов вилоятга биринчи маротаба ташриф буюргани, бу ерда турли миллат вакилларига яратилган шароитларни кўриб мамнун бўлганлигини таъкидлади. Маданий марказларнинг автомашиналар билан таъминлангани, дунёда иқтисодий қийинчиликлар бўлаётган бир пайтда вилоятда маданий марказлар учун янги бинода таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланаётгани эътиборини тортганини айтиб ўтди. Вилоят ҳокими ташаббуси билан собиқ “Нефтчи” маданият саройининг реконструкция ишлари, бу ерда миллий маданий марказларга яратилаётган қулайликлар бориб кўрилди.

Кейинги манзилларда эса вилоятимизнинг Марғилон, Қўқон шаҳарлари ҳамда Риштон туманидаги диққатга сазовор жойлар билан танишилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram