Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА 2021 ЙИЛДА ВА ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ ЎТГАН ДАВРИДА 26 ТА ЭКСПОРТЧИ КОРХОНАЛАР ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТЛАРГА ЭГА БЎЛДИ
2022-07-30 11:12:48 58
Бугун вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (ЎзТТСА), “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси ва Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамкорлигида ОАВ вакиллари иштирокида Марғилон шаҳридаги “Марғилон Умар текс” МЧЖга пресс-тур ташкил этилди.
Дастлаб замонавий дизайн асосида қуриб битказилган 5 қаватли бинодаги калава ипни бўяш, пайпоқ ишлаб чиқариш жараёнлари кўздан кечирилди. Ҳозирда 150 нафарга яқин ишчи-ходимлар меҳнат қилаётган ушбу корхона маҳсулотлари Польша, Беларусь, Россия, Қирғизистон ва Корея каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Эндиликда Европа бозорларини ҳам забт этиш режа қилинган.
Пресс-тур давомида тадбиркор Абдусамад Маъруфов раҳбарлик қилаётган “Марғилон Умар текс” МЧЖ ҳамда “Турон водий текс” МЧЖга SEDEX сертификатлари топширилиши ушбу мақсадни амалга оширишда муҳим қадам бўлди. Чунки кўплаб хорижий компаниялар учун халқаро сертификатлар, хусусан, SEDEX сертификатининг мавжудлиги бу - тўқимачилик маҳсулотлари билан савдо қилишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Халқаро чакана савдо тармоқлари ва супермаркетлар сифати SEDEX халқаро стандарти билан тасдиқланган маҳсулотларни сотиб олишга бўлган қизиқиш юқори.
Тадбирда шунингдек, Фарғона вилоятида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар, экспортёр корхоналарга халқаро стандартларни жорий қилиш масалалари тўғрисида ҳам маълумотлар тақдим қилинди.
Маълумот ўрнида, 2021 йилда ҳамда 2022 йилнинг ўтган даври давомида вилоятда 26 та экспортчи корхоналарга ISO, Global GAP, Оrgаniс ва бошқа ривожланган давлатлар стандартлари жорий қилинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram