Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ПОЛИЭСТЕР ТОЛАДАН МАТОЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ИЛК КОРХОНА ФАРҒОНАДА ИШ БОШЛАДИ

×

 2022-08-13 19:51:14    96

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги Ибрат МФЙда “Vinteks Co” МЧЖ шаклидаги Ўзбек-Хитой қўшма корхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу полиэстер толадан дастурхонбоп ва пардабоп матолар ишлаб чиқарувчи Ўзбекистондаги илк корхонанинг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Вилоят раҳбари ўзимизда янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали импортни қисқартириш масаласи иқтисодиётимизда муҳим ўрин тутишини қайд этиб, Президентимиз олиб бораётган ислоҳотлар доирасида ташаббускор тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларга бугунгидай имкониятлар яратилиши натижасида иқтисодиёт ривожланиб, барчани ўйлантираётган асосий муаммо – аҳолининг, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи ечим топаётганини таъкидлади.

Узоқ йиллар давомида бўш турган Ибрат маҳалла фуқаролар йиғинидаги собиқ пиллани қайта ишлаш фабрикаси ҳудудида ўтган йили вилоят ҳокими томонидан ўрганиш олиб борилиб, янги лойиҳаларни жойлаштириш бўйича мулкдорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқот ўтказилганди.

Тадбиркор Фурқатжон Бобожонов ташаббуси билан бугун иш бошлаган корхона, собиқ фабрика ҳудудида қисқа муддатда ҳаётга тадбиқ этилган учинчи лойиҳа бўлди. Бу ерда шунингдек, қандли диабет касаллигини аниқловчи тест ишлаб чиқариш ҳамда жинси матолари ва эркаклар жинси шимларини ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳам амалга оширилди. Яна бир қатор истиқболли инвестиция лойиҳалари жорий этилмоқда.

3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига ташкил этилган ушбу корхона, асосан Туркия ва Хитойдан юртимизга келтирилаётган дастурхон ва пардабоп матоларнинг импортини камайтириб, маҳаллий истеъмолчиларга сифатли маҳсулот етказиб берилишини таъминлайди. Ишлаб чиқариш линияси замонавий Хитой технологияси билан жиҳозланган. Ишчиларнинг малакасини ошириш мақсадида хитойлик мутахассислар жалб этилган. Дастлабки босқичда 50 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонада, йиллик 300 минг погонометр мато ишлаб чиқарилади. Қўшимча дастгоҳларнинг ишга тушиши билан ишлаб чиқариш ҳажми йиллик 650 минг погонометрга етиб, қўшимча 50 та иш ўрни яратилади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram