Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ РИШТОН ТУМАНИДАГИ КУЛОЛЧИЛИК КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ТУМАН РАҲБАРЛАРИ ВА ВИЛОЯТ МАСЪУЛЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЎТА ҚОНИҚАРСИЗ ДЕБ БАҲОЛАДИ

×

 2022-09-16 22:13:24    323

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан Риштон туманининг Навбаҳор МФЙ ҳудудида ташкил этилаётган Кулолчилик кичик саноат зонасида бўлди. 14 гектар майдонни эгаллаган ушбу КСЗнинг умумий ҳолати, жойлаштирилган лойиҳаларнинг ўз муддатида амалга оширилмаётгани, қаровсизлик, йўлларнинг абгор ҳолати, ҳудудда чиқинди уюмлари йиғилиб қолганлиги вилоят ҳокими томонидан қаттиқ танқид қилинди.

Туман ҳокими Субҳонжон Солиев, ҳудудий сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Хожиакбар Ташпўлатов, шунингдек, вилоят ва туман коммунал тармоқлар идоралари раҳбарларининг ушбу кичик саноат зонаси билан боғлиқ фаолияти ўта қониқарсиз баҳоланди. Сектор раҳбарига масалага масъулиятсиз ёндашуви учун “ҳайфсан” жазоси қўлланиладиган бўлди.

Кичик саноат зонаси ҳудудида оҳак заводи, гипсокартон ишлаб чиқариш корхонаси, асфальт заводи каби йирик лойиҳаларни ҳам ўз ичига олган, умумий қиймати 107 миллиард сўм бўлган 50 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, 300 га яқин кулолчилик цехлари мавжуд бўлиб, ҳозирнинг ўзида 3 мингдан зиёд ишчи ўрни яратилган. Кичик саноат зонасининг 6 гектар ҳудуди Ёшлар саноат зонаси учун ажратилган.

Вилоят раҳбари жорий йил февраль ойида ушбу ҳудудда бўлганида, бу ерда лойиҳаларни амалга ошириш, кичик саноат зонаси фаолиятини жонлантириш бўйича ишлар жадал олиб борилмаётганлигига танқидий эътибор қаратганди. Бироқ бугунги ўрганишларда сезиларли ўзгариш амалга оширилмагани яққол кўзга ташланди.

Хайрулло Бозоров туман раҳбарларига ҳамда вилоят масъулларига Кулолчилик кичик саноат зонасидаги лойиҳаларни тез ва сифатли амалга оширишни таъминлаш, банк кредитлари билан боғлиқ масаларни ҳал этиш, КСЗ ҳудудини ободонлаштириш бўйича концепция ишлаб чиқиш, йўлларни асфальтлаш, электр, газ ва сув тармоқларини тортиш, кўкаламзорлаштириш, эски цехларда замонавий ишлаш тизимини жорий этиш, уларнинг ташқи деворларининг таъмирланишини ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берди. Амалга ошириладиган ишлар бўйича аниқ режа-график ишлаб чиқилади, топшириқларнинг ижроси қатъий назоратда бўлади, белгиланган вазифаларни муддатида бажармаган масъулларга интизомий жазолар қўлланилади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram