Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 179 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДАГИ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ УЧУН БОШ РЕЖАЛАР ВА БАТАФСИЛ РЕЖАЛАШТИРИШ ЛОЙИҲАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА

×

 2022-10-05 18:22:54    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлигида 2022 йил учун мўлжалланган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида вилоятимиздаги 7 та аҳоли пунктлари учун ишлаб чиқилган бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Вилоят қурилиш бош бошқармаси масъуллари, шаҳар ва туман ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарлари, лойиҳачилар ва архитекторлар иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “2021 - 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талаблари доирасида ишлаб чиқилган лойиҳалар вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга тақдим этилди.

Бугунги кунда Қувасой шаҳрининг Дўстлик шаҳарчаси, Фарғона туманининг Чимён шаҳарчаси ва Ўзбекистон туманидаги Шўрсув шаҳарчаси учун “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК томонидан, Қўштепа туманидаги “Дўрмон” МФЙ, Риштон туманидаги “Узун кўча (Зохидон)” МФЙ, Ўзбекистон туманидаги “Нурсух” МФЙ, Фарғона туманидаги “Чимён” МФЙ ҳудудлари учун “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ томонидан бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилган. Улар жамоат йиғилишлари муҳокамаларига қўйилиб, маъқулланган.

Тақдимотда мазкур шаҳарча ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига қулай инвестиция муҳитини яратиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида янги инфратузилма объектларини барпо этиш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш борасида белгиланган лойиҳа ҳужжатлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди.

Кўриб чиқилган масалалар, белгиланган чора-тадбирлар жуда долзарб эканлигини таъкидлаган вилоят раҳбари, жараёнларни тизимли амалга ошириш юзасидан масъулларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram